Ўзбекистон | 17:57 / 12.10.2023
12896
1 дақиқада ўқилади

“Ўзгидромет”нинг узоқ йиллик раҳбари Виктор Чуб вафот этди

Таниқли олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими Виктор Евгеневич Чуб узоқ давом этган хасталикдан сўнг 12 октябр куни 78 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маълум қилди.

Фото: “Ўзгидромет”

Виктор Чуб 1979 йилдан 2017 йилга қадар “Ўзгидромет” раҳбари сифатида фаолият олиб борган.

“Ўзбек гидрометеорология соҳасига қўшган барча меҳнатларини қадрлаган ҳолда, биз уларни ёрқин хотирамизда доимо сақлаб қоламиз.

Шу билан бирга, барча олимларимиз, соҳа ходимларининг шу кунгача эришиб келаётган барча ютуқлари замирида Виктор Эвгеневич Чубнинг самарали меҳнатлари ётади”,дейилади агентлик ахборотида.

“Ўзгидромет” жамоаси марҳумнниг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган.

Мавзуга оид