ҲАМАС ғазоликларни ҳудудни тарк этмасликка чақирди
Аввалроқ, Исроил армияси Ғазо аҳолисини «хавфсизлик мақсадида» ҳудудни тарк этиб, жанубга кўчиб ўтишга чақирган эди. ҲАМАС буни «психологик уруш»нинг бир қисми деб атади.
ҲАМАС етакчилари ғазоликлар Исроил мудофаа кучларининг шаҳарни эвакуация қилиш чақириғига эътибор бермасликлари кераклигини айтди, деб ёзди The Times of Israel.
«Оккупация маъмурияти фуқаролар ўртасида саросима уйғотиш ва ички фронтимиз барқарорлигига путур етказиш мақсадида турли йўллар билан ёлғон тарғиботни тарқатишга ва кўпайтиришга ҳаракат қилмоқда», дейилади ҲАМАС матбуот котиби Салом Маъруф баёнотида. Шунингдек, у аҳолини ташвиқотга ишонмасликка чақириб, халқаро ташкилотлар ўз ходимларини эвакуация қилмаганини айтди.
Ўз навбатида, ҲАМАС ташкилотининг қочқинлар агентлиги аҳолига «уйда қолишни ва оккупация ҳокимияти томонидан олиб борилаётган жирканч психологик урушга қарши туришни» тавсия қилди.
Исроил Мудофаа армияси вакили Даниэл Ҳагарий ҲАМАС баёнотини изоҳлар экан, жангарилар тинч аҳолидан фойдаланиб, уларни хавф остига қўяётганини айтди.
«Эвакуация қилинмаганлар билан нима юз бериши мумкинлиги учун жавобгарлик ҲАМАС зиммасига тушади», деди у.
The Times of Israel исмини ошкор қилмаслик шарти билан гапирган Ғазо фуқаросига таяниб ёзишича, ҲАМАС тинч аҳолини эвакуация қилинишига бевосита тўсқинлик қилмоқда.
«Улар машиналари томон юрган одамларни кўрганида, уларни орқага қайтишга мажбур қилишади», деди манба. Унинг қўшимча қилишича, ғазоликларнинг кўпчилиги кетишга тайёр эмас, чунки улар анклав жанубида ўзини нима кутаётганини билишмайди.
Шу билан бирга, Ғазодаги Al-Jazeera мухбирининг хабар беришича, айрим одамлар ҳали ҳам шаҳарни тарк этиш ниятида. Улар ўз нарсаларини йиғиштириб, ҳар қандай транспортда кетишга тайёргарлик кўрмоқда.
Аввалроқ, Исроил Мудофаа кучлари Ғазо сектори тинч аҳолисини ўз хавфсизлиги учун минтақа жанубига кўчиб ўтишга чақирган, ЦАХАЛ шаҳарда «фаол ҳаракат қилишини» ва тинч аҳолига зарар етказмаслик учун барча чораларни кўришга ваъда берган эди.
Ўз навбатида, БМТ бош котиби матбуот котиби Стефан Дюжаррик Исроил Мудофаа вазирлиги ва ЦАХАЛ 1,1 миллион ғазоликни 24 соат ичида жанубга кўчиб ўтиши талаби ҳақида ташкилотни хабардор қилганини айтди.
Дюжаррикнинг таъкидлашича, БМТ «бундай кўчишни ҳалокатли гуманитар оқибатларсиз имконсиз деб билади». «Биз бу бир неча кун давом этишини тушунамиз», деди ЦАХАЛ вакили Даниэл Хагарий бу сўзларга жавобан.
Мавзуга оид
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
19:01 / 19.11.2024
Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҲАМАС етакчилари Доҳада эмаслигини маълум қилди
21:10 / 17.11.2024
Туркия Исроил президентининг самолётини ўз ҳаво ҳудудига киритмади — ОАВ
20:12 / 17.11.2024