Тошкентда фарзандини калтаклаган аёлнинг шахсига аниқлик киритилди. У асабий ҳолатда бўлганини айтган
13 октябр куни ижтимоий тармоқларда аёл фарзандини калтаклагани акс этган видео тарқалди. Аёлнинг шахсига аниқлик киритилган. Ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ томонидан суриштирув олиб борилмоқда.
Ҳолат кузатув камераларида қайд этилган, унда аёл боланинг юзига, бошига ургани, зарба оқибатида бола ерга йиқилгани кўринади.
Миробод туман ҳокимлиги берган маълумотга кўра, фарзандини урган шу куни Миробод тумани Ш.Рашидов маҳалласи ҳудудида жойлашган суратхонага расмга тушиш мақсадида келган.
Аёл билан суҳбат натижасида маълум бўлишича, яқинларидан нохуш хабар эшитиб, асабий ҳолатда бўлган вақтида, фарзандининг хархашасига жавобан қўпол ҳаракат содир этган.
Аёл ушбу қилмишидан пушаймонлигини, бундай ҳолат авваллари бўлмаганлигини ва бошқа такрорланмаслигини маълум қилган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда, дейилади ҳокимлик хабарида.
Мавзуга оид
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
17:10 / 18.11.2024
Тошкентда Аския бозори жойлашган ер инвесторга берилади
09:10 / 15.11.2024
Тошкентда дорилар савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
18:38 / 13.11.2024