Икки йилда АҚШга ноқонуний киришга уринган 13 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди
2021 йилдан 2023 йилгача АҚШ ҳукумати томонидан «алоҳида қизиқиш уйғотувчи шахслар» сифатида таснифланган ўн минглаб муҳожирлар Мексика орқали АҚШга ноқонуний киришга ҳаракат қилган. Қўлга олинганларнинг 13 мингдан ортиғи - Ўзбекистон фуқаролари.
2021 йилнинг октябридан 2023 йилнинг октябрига қадар АҚШда чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган 13 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси қўлга олинди, деб ёзмоқда Gazeta.uz.
АҚШ божхона ва чегарани ҳимоя қилиш хизматининг ички маълумотларига таяниб, Fox News телеканалининг хабар беришича, икки йил ичида АҚШга Мексика орқали ўн минглаб фуқаролар ноқонуний киришга ҳаракат қилган бўлиб, мамлакат ҳукумати уларни «алоҳида қизиқиш уйғотувчи шахслар (special interest aliens) тоифасига киритган.
Улар орасида 30 830 нафар Туркия фуқаролари, 15 594 нафар Мавритания фуқаролари, 13 624 нафар Ўзбекистон фуқаролари, 6386 нафар Афғонистон фуқаролари, 3153 нафар Миср фуқаролари, 1613 нафар Покистон фуқаролари бор. Чегарада қўлга олинганлар орасида Эрон (659), Сурия (538), Иордания (185), Ливан (164), Яман (139) ва Ироқ (123) фуқаролари ҳам қайд этилган.
Ушланганларнинг қанчаси АҚШдан чиқариб юборилгани ёки иммиграция бўйича суд муҳокамаси санаси белгиланганидан кейин мамлакатга рухсат берилгани номаълум.
Мавзуга оид
00:54
Путин Трампни президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади
23:51 / 07.11.2024
АҚШдаги тадқиқот марказидан 40 га яқин маймун қочиб кетди
23:15 / 07.11.2024
Трамп — президент! У Украинадаги урушни тўхтата оладими?
22:15 / 07.11.2024