Тошкентда Spark пиёдалар йўлагида уч нафар чет эл фуқаросини уриб кетди
Хавфли манёвр қилиб, бошқарувни йўқотган Spark'нинг рулида 18 ёшли ҳайдовчи бўлган. Жабрланувчилар турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Улар Ҳиндистон фуқаролари экани айтилмоқда.
13 октябр соат тахминан 22:30 да Тошкентнинг Яккасарой тумани Бобур кўчасининг Шота Руставели кўчаси билан кесишмаси яқинида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди.
Gazeta.uz'нинг пойтахт ИИББ таяниб ёзишича, 2005 йилда туғилган Ш.Т. ўз бошқарувидаги Spark (давлат рақами 80 X 013 RA) автомобилида бошқарувни йўқотиб, пиёдалар ўтиш жойида уч нафар пиёдани уриб кетган.
Натижада пиёдалар – П.Х. (1983 й.т.), И.Р. (1983 й.т.) ва Х.А. (1978 й.т.) тан жароҳати билан шифохонага олиб кетилган.
Qalampir.uz хабарига кўра, жабрланганлар – Ҳиндистон фуқароларидир. П.Х. чап болдир суяги синиши; И.Р. бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши; Х.А. эса бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия чайқалиши ташхиси билан РШТЁИМга ётқизилган.
ИИББ терговга қадар текширув бошлаган.
Эслатиб ўтамиз, худди шу куни – 13 октябрда шаҳарнинг Юнусобод туманида Spark пиёдалар ўтиш жойида 70 ёшли аёлни уриб юборди. Кекса аёл тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.
Мавзуга оид
14:11
Навоийда Nexia ва Exeed тўқнашиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
22:45 / 10.11.2024
Тошкентда «закладчик»ни калтаклаган уч нафар шахс қўлга олинди
17:02 / 10.11.2024
Россиядаги ЙТҲда 3 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди
12:31 / 10.11.2024