Жаҳон | 15:05 / 16.10.2023
9195
2 дақиқада ўқилади

Дунёдаги энг шаффоф ва тоза — Нелсон мовий кўли ҳақида

Мовийранг кўл (маори тилида Rotomairwhenua) — Янги Зеландия Жанубий Алп тоғларидаги Нелсон кўллари миллий паркида жойлашган. Янги Зеландия сув ва атмосфера тадқиқотлари миллий институтининг 2011 йилда ўтказган тадқиқотларига кўра, Мовий кўл инсониятга маълум бўлган энг шаффоф, тоза чучук сув манбаси ҳисобланади.

Фото: vsegda-pomnim.com

Кўлда кўриш масофаси 80 метрни ташкил қилади, бу эса унинг суви дистилланган сувники билан деярли бир хил эканини билдиради.

Фото: vsegda-pomnim.com

Кўл ҳақида 1956 йилда, парк очилганидан сўнг маҳаллий қабила биринчи бўлиб хабар топади. Ерли аҳоли кўлни муқаддас деб билади ва сувга ҳеч ким тушмаслигини қаттиқ назорат қилиб боради. Ягона истисно эса даниялик эколог ҳамда фотожурналист Клаус Тимманга берилган. У кўлни ўрганиш ва тасвирга олишнинг эксклюзив ҳуқуқини қўлга киритади.

Фото: vsegda-pomnim.com

Мовий кўлга қўшни муз кўли Констанс сувлари келиб қуйилади. Сув икки кўл ўртасида ҳосил бўлган табиий кўчки қатламлари орқали филтрланиб ўтади. Бу эса кўлнинг сувини табиий равишда мовий рангга киришини таъминлайди.

Фото: vsegda-pomnim.com

Жанубий оролларнинг шимолий қисмидаги Нелсон миллий боғи дам олиш ва балиқ овлаш учун машҳур жойлардан бирига айланган. Кўлга бориш учун учун эса миллий парк чегарасидан икки кун пиёда юриш керак бўлади. Шунингдек, бу ерда кузатув майдончалари ҳам бор. Бундан ташқари вертолёт буюртма қилиб, табиат гўзаллигига юқоридан гувоҳ бўлиш мумкин.

Фото: vsegda-pomnim.com

Кўлнинг денгиз сатҳидан баландлиги — 1200 м. Мовий кўл суви ҳар доим совуқ, 5–8° C чегарасида бўлади. 

Фото: vsegda-pomnim.com
Фото: vsegda-pomnim.com
Фото: vsegda-pomnim.com

Мавзуга оид