Ўзбекистон банкларига ўз мижозлари учун Россия банкларида ҳисобрақам ва карта очишга рухсат берилди
Россия ҳукумати ўз фуқаролари ва хорижликларга Россия банкларининг картаси ва ҳисобрақамларини масофадан очиш ҳуқуқига эга бўлган давлатлар рўйхатини тасдиқлади.
Рўйхатга Марказий Осиёнинг барча республикалари, жумладан Ўзбекистон ҳам киритилди, деб хабар берди РБК.
Рўйхатда жами 25 та давлат бор: Ўзбекистондан ташқари, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Озарбойжон, Жазоир, Арманистон, Баҳрайн, Беларус, Бразилия, Миср, Ҳиндистон, Индонезия, Қатар, Хитой, Кувайт, Малайзия, Мўғулистон, БАА, Уммон, Покистон, Саудия Арабистони, Таиланд ва Туркия.
Ушбу мамлакатлардаги молия ташкилотлари нафақат онлайн режимда банк карталари ва ҳисобрақамларини очиши, балки Россия молия бозорида операцияларни амалга ошириш учун жисмоний ва юридик шахсларни идентификация қилиши ҳам мумкин. Нашрнинг аниқлик киритишича, 2023 йил июн ойида Давлат Думаси қонун ҳужжатларига шу мазмундаги ўзгартиришларни киритди.
Ушбу хизматни тақдим этиш учун Россия молия ташкилоти чет эллик ҳамкор билан шартнома тузиб, мижоз ёки унинг вакили шахсини текшириш функцияларини унга бериши керак. Шу тарзда, ўз мамлакатида идентификациядан ўтганидан сўнг, ҳар ким Россияда банк ҳисобрақами эгаси бўлиши ва Россияга борганида банк картасини олиши мумкин.
2023 йил сентябр ойида Россия миллий тўлов карталари тизими раҳбари Владимир Комлев бозорнинг бир нечта йирик иштирокчиси хорижликлар учун карта чиқариш вариантлари устида ишлаётганини айтган эди. Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу жуда талабгир хизмат, чунки у «МИР» картаси эгаларига ўз мамлакатида очилган ҳисоб рақамидан онлайн тарзда карта ҳисобини тўлдириш имконини беради.
Янгиликнинг долзарблиги Visa ва MasterCard тизимларининг ўтган йили Россияни тарк этгани билан изоҳланади. Шундан сўнг, кўплаб мижозлар қийинчиликларга дуч келган, Россияда чиқарилган карталар чет элда ишлашни тўхтатган ва хорижий банклар томонидан чиқарилган карталар ҳам Россия ҳудудида ишлашни тўхтатган эди. Шу сабабли, Россия ҳукумати тан олганидек, чет эллик сайёҳлар ва ишбилармонлар маҳаллий молиявий инфратузилмадан узилиб қолган, товар ва хизматлар учун тўловни амалга оширолмаганди.
Мавзуга оид
22:00 / 08.11.2024
Россияда «дворник»ларнинг ўртача иш ҳақи деярли 30 фоиз ошди
21:18 / 08.11.2024
Геосиёсий босим воситаси ва ҳимоясиз қатлам – сиёсатшунос Россиядаги меҳнат муҳожирлари ҳақида
21:01 / 08.11.2024
Россия Ички ишлар вазирлиги мигрантларнинг сохта никоҳларини оммавий равишда бекор қилади
16:34 / 08.11.2024