Ўзбекистон | 12:28 / 18.10.2023
7796
2 дақиқада ўқилади

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ва Хитойнинг “China Southern Power Grid International” ўртасида 1 млрд долларга тенг келишув имзоланди

Фото: Ўзбекгидроэнерго

Хитойда бўлиб ўтаётган “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этаётган “Ўзбекгидроэнерго” АЖ мутасаддилари Хитойнинг “China Southern Power Grid International” компанияси билан энергетика тизимида истиқболли лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олишди.

Хитой Халқ Республикаси пойтахти Пекин шаҳрида бўлиб ўтаётган “Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми доирасида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ҳамда “China Southern Power Grid International” компанияси ўртасида Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган қуввати 600 МВт га тенг, умумий қиймати 1 миллиард доллар бўлган “Юқори Пскем” ГАЭС (гидроаккумулятор электр станцияси) истиқболли лойиҳасини биргаликда амалга ошириш бўйича JDA келишуви (joint development agreement – биргаликда ривожлантириш шартномаси) ни имзолашга эришилди.

Тадбирда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон энергетика вазирлари, “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Фозил Махмудов ҳамда “China Southern Power Grid International” компанияси раҳбарияти иштирок этди.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ахборот хизмати

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид