UzAuto Motors сотувда йўқ автомобилларининг нархини оширди
Lacetti, Damas, Labo вa Cobalt нархлари қимматлашди.
UzAuto Motors компанияси бир қатор оммабоп автомобилларнинг нархларини оширди. Chevrolet.uz сайтидаги янгиланган маълумотларга кўра, Lacetti, Damas, Labo вa Cobalt моделлари нархлари 4,7 млн сўмдан 9 млн сўмгача қимматлашган.
Қимматлашган комплектацияларнинг янги нархлари:
- Lacetti L-Style Plus AT: 169 118 000 сўм (эски нархи – 160 868 000 сўм);
- Damas D2 DLX Style Plus: 96 932 000 сўм (эски нархи – 92 204 000 сўм);
- Labo LB2 Plus: 96 370 000 сўм (эски нархи – 91 669 000 сўм);
- Cobalt GS-Style Plus MT: 119 542 000 сўм (эски нархи – 113 711 000 сўм);
- Cobalt GX-Style Plus AT: 141 181 000 сўм (134 294 000 сўм).
Эслатиб ўтамиз, компания оммабоп моделлари сотувини 8 ойлик танаффусдан кейин шу йил август ойи бошида қайта тиклаган, ўшанда автосалонларда кузатилган ажиотаж фонида 50 мингдан ортиқ автомобил учун шартномалар бир сутка ичида тарқатиб бўлингани айтилганди. Кейинроқ, 18 сентябр куни қўшимча шартнома бериш бошлангани хабар қилинди, бироқ орадан 2 соат ўтар-ўтмас 28 мингта шартнома тугагани, жараён эса тўхтатилгани маълум бўлди.
Мавзуга оид
21:07 / 16.09.2024
UzAuto Motors бош директори жаримага тортилди
14:49 / 13.09.2024
Lacetti'даги ёнғин сабаб UzAuto Motors ва унинг дилерига иш қўзғатилди
16:21 / 03.09.2024
Onix Қозоғистонда Ўзбекистондаги чегирмали нархидан ҳам арзон сотиляпти
12:01 / 22.08.2024