Ўзбекистон | 16:55 / 21.10.2023
7329
5 дақиқада ўқилади

VoLTE'ни Бухорода кутиб олинг!

Навоий вилоятидан бирдан — Бухорога: Beeline Uzbekistan кетма-кет республика ҳудудларини инновацион VoLTE технологияси билан таъминламоқда. Сервис бевосита қўнғироқ вақтида тармоққа кириш имконини беради. 

Фото: Beeline Uzbekistan

Voice over LTE ёки VoLTE технологияси овозли алоқа ва мобил интернетни бирлаштириш имконини беради. Қўнғироқ пайтида фойдаланувчи 4G тармоғида қолади ва интернет хизматларидан тўлиқ фойдаланиши мумкин. Бу интернет-трафикни узатиш каби, овозни маълумотлар оқимига айлантириш орқали содир бўлади. VoLTE’нинг бошқа афзалликлари орасида — суҳбатдош билан бир лаҳзада уланиш имконияти (мобил қурилма энди 3G ва 4G тармоқлари ўртасида алмашиш учун вақт сарфламайди) ва иложи борича тиниқ, шовқин ва бузилишларсиз, худди бошқа одам яқинида бўлганидек, биллурдек тиниқ овоз сифатини ўз ичига олади.

Beeline Uzbekistan компаниясининг VoLTE технологиясини ишга тушириш лойиҳаси яқин кунларда Навоий вилоятида бошланди, бироқ бир неча соат ичида унга Ўзбекистоннинг энг йирик шаҳарларидан бири, Бухоро ва Бухоро вилояти уланди, у ерда жорий йилнинг бошида тармоқ ва инфратузилма модернизация қилинди, бу эса қамров ва 4G тармоғининг кенглигини оширди. Рақамли оператор ноябрь ойи охиригача бутун Ўзбекистон бўйлаб VoLTE қамровини якунлашни режалаштирмоқда.

Технологиядан фойдаланиш учун VoLTE’ни қўллаб-қувватлайдиган смартфон, шунингдек, 4G ни қўллаб-қувватлайдиган SIM-карта (uSIM ёки eSIM) керак. Аксарият замонавий смартфонлар VoLTE овозли алоқасини қўллаб-қувватлайди. Смартфон моделига қараб, хизмат автоматик равишда ёки мобил алоқа созламалари янгилангандан кейин уланиши мумкин. Агар бу содир бўлмаса, функция созламаларда қўлда фаоллаштирилиши керак.

Android OS билан ишлайдиган қурилмалар учун бу қуйидагича амалга оширилади: «Созламалар» — «Уланишлар» — «Мобил тармоқлар» — «Тармоқ режими». Охирги хатбошида сиз «LTE» ни танлашингиз ва «VoLTE» ни фаоллаштиришингиз керак.

iOS смартфонлари учун: «Созламалар» — «Алоқа» — «Параметрлар» — «Овоз ва маълумотлар» — «VoLTE» функциясини ёқинг, бу ерда «LTE» ни танлашингиз ва «VoLTE» тугмасини фаоллаштиришингиз керак. Кўпгина iPhone моделлари VoLTE’ни қўллаб-қувватлайди.

«Биз бутун мамлакат бўйлаб тармоғимизни фаол ривожлантиришда давом эттирмоқдамиз, VoLTE ишга туширилиши мижозларимизни юқори сифатли алоқа билан таъминлаш, LTE тармоғи орқали алоқа стандартлари ўртасида алмашмасдан, қўнғироқларни амалга ошириш, мобил интернетнинг барча имкониятларидан фойдаланиш, жумладан, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш, электрон почтани текшириш, шунингдек, фотосуратлар ва видеоларни юклаб олиш ва кўриш имкониятини яратади. Ишончимиз комилки, мижозларимиз янги хизматнинг барча афзалликларига юқори баҳо беришади», — дея шарҳлайди Beeline Uzbekistan Жануби-Ғарбий ҳудудий филиали директори Дмитрий Казбанов.

Шунингдек, VoLTE технологияси билан бир вақтда Beeline Uzbekistan ViLTE (Video over LTE) хизматини ишга туширди. ViLTE видеоқўнғироқлар функциясига эга мессенжерларга нисбатан бир қатор афзалликларга эга: тезда уланиши ва ишончлилиги, юқори аниқликда видео узатиши ва учинчи томон иловаларини ўрнатмасдан, фойдаланиш мумкинлиги билан фарқ қилади.

Янги хизмат қандай ишлашини текшириш учун исталган рақамга қўнғироқ қилиш кифоя. Уланиш амалга ошганидан сўнг, смартфон экранида LTE ёки VoLTE белгиси пайдо бўлади.

Digital-оператор сайтида смартфонингизда VoLTE технологияси ишлашини текширишингиз ва фаоллаштириш усуллари ҳақида кўпроқ маълумот олишингиз мумкин.

***

 Unitel МЧЖ 2006 йилнинг 12 сентябридан бошлаб Beeline Uzbekistan савдо белгиси остида хизматлар кўрсатиб келмоқда. Beeline Uzbekistan бош қароргоҳи Амстердам (Нидерландия) шаҳрида жойлашган VEON халқаро телекоммуникация холдинги таркибига киради.

 VEON 6 мамлакатда 160 миллиондан ортиқ абонентга эга глобал телекоммуникация ва интернет хизматларини провайдери. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлашган.

 Beeline Uzbekistan'да 1,6 мингга яқин ходим ишлайди. 2006 йилдан буён Ўзбекистон бозорига кириши билан VEON мамлакат телекоммуникация соҳасига 1,4 миллиард АҚШ долларидан ортиқ сармоя киритди. Unitel МЧЖ — Ўзбекистоннинг йирик солиқ тўловчи компанияларидан бири. Beeline СБ'нинг Ўзбекистондаги фаолияти давомида 2 миллиард доллардан ортиқ солиқ тўланган.

Сайт: beeline.uz

Facebook: @beeline.uz

Instagram: @beeline_uzbekistan

Telegram: @beelineuzbekistan

Twitter: @beeline_uz

LinkedIn: @beeline-uzbekistan

Реклама 

Мавзуга оид