Ўзбекистон | 15:35 / 22.10.2023
14310
1 дақиқада ўқилади

Карманада давлатга 24,4 млрд сўм зарар келтирган ноқонуний майнинг ферма аниқланди

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Навоий вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган яна бир майнинг ферма аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вазирлик ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан Навоий вилоятининг Кармана туманидаги қурилиши тугалланмаган бинода назорат тадбири ўтказилганда фуқаро Р.Э.И.га тегишли, умумий истеъмол қуввати 840,4 kW·h’ни ташкил этадиган майнинг қурилмалари қуввати 630 kW·h’га тенг иккита трансформаторга ўзбошимчалик билан улангани аниқланган.

Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, 24 миллиард 415 миллион 300 минг сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Мавзуга оид