Ўзбекистон | 15:59 / 23.10.2023
4725
4 дақиқада ўқилади

AloqaBank «ICTWEEK UZBEKISTAN 2023»да

Фото: AloqaBank

24-27 октябр кунлари Ўзбекистонда «ICTWEEK UZBEKISTAN 2023» ахборот-алоқа технологиялар ҳафталиги бўлиб ўтмоқда. Бу Ўзбекистонда 2004 йилдан бери ҳар йили ўтказиладиган ахборот технологиялари соҳасидаги йирик тадбирлардан бири саналади. ICTWEEK’нинг мақсади замонавий технология ва инновациялар ютуқларини намойиш этиш учун майдон яратишдир.

«ICTWEEK UZBEKISTAN 2023» кўргазмасининг кўп сонли иштирокчилари орасида AloqaBank стенди ҳам тақдим этилади. Таъкидлаб ўтиш жоизки, шу йилдан бошлаб AloqaBank Aloqa экотизимининг бир қисми саналади, экотизимга шунингдек, AloqaBusiness, AloqaVentures, AloqaAktiv ва AloqaLizing  ҳам киради. Бизнесни муваффақиятли юритиш учун банк ўз мижозларига рақамли сервислар платформаси инструментларини — AloqaBusiness’ни тақдим этади, бу ўз навбатида банк мижозларининг бизнес жараёнларини рақамлаштиришга ва уларнинг ишларининг самарадорлигини оширишга ёрдам беради. AloqaBusiness рақамли платформаси банк экотизими ва унинг ҳамкорларининг сервислари ҳамда энг яхши маҳсулотларини ўзида бирлаштиради.

AloqaVentures венчур фонди AloqaBank рақамли экотизимини ривожлантириш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унинг фаолияти рақамли ўзгаришларнинг вакилига айланган ҳолда компаниялар, стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳамкорлари билан биргаликда замонавий технологик ечимларни яратиш, улар билан биргаликда инновацияларда муваффақиятга эришишга қаратилган.

Шу тариқа ушбу кўргазмага ташриф буюрган ҳар бир иштирокчи банк экотизимининг ҳар бир йўналиши билан танишиш учун ноёб имкониятга эга бўлади.

«ICTWEEK UZBEKISTAN 2023» доирасида энг жозибадор таклиф бу банк томонидан томонидан ўтказиладиган учта акциядир. Унда акция иштирокчилари кўплаб ёрқин таассуротларга ва қимматбаҳо совринларга эга бўладилар, совринлар орасида Samsung S23, Galaxy Watch 6, Galaxy Buds Pro, букридерлар ва ҳаттоки болалар учун арт-тўпламлар ҳам мавжуд.

AloqaBank'нинг яқинда ўтказиладиган ва жорий қилинган акцияларида:

1. Visa билан ҳамкорликдаги акция 13 октябрдан 25 октябргача бўлган даврда AloqaBank Visa карталаридан 200 000 сўм ёки хорижий валютадаги эквивалентида тўловларни амалга оширишни ўз ичига олади. Яъни, кўрсатилган муддатда тўловни амалга ошириш кифоя ва сиз автоматик равишда акция иштирокчисига айланасиз. Агар сиз банкимиз картасининг эгаси бўлмасангиз, унда AloqaBank'нинг исталган филиалида янги карта очиб, уни Zoomrad иловасига улашингиз мумкин.

2. Гўзалликни қадрловчилар ва ҳамма нарсада индивидуалликни севувчилар учун акция. Кўргазма давомида AloqaBank'дан индивидуал дизайндаги Visa ёки Humo банк карталарига буюртма бериш ва очиш имконияти мавжуд. Буюртма қилишингиз билан сизда кафолатланган банк совғалари тўплами соҳибига айланиш ва ҳар куни бизнинг совринларимиздан бирини ютиб олиш имкониятига эга бўласиз.

3. Шунингдек AloqaBank мамлакатимиздаги ёш авлодга ҳам ғамхўрлик қилади. Ўсиб келаётган ёшларнинг молиявий саводхонлигини ошириш мақсадида «ICTWEEK UZBEKISTAN 2023» ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталиги доирасида 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган болалар учун индивидуал дизайндаги Humo карталарини очиш бўйича акция ўтказилади. Асосий шарт — боланинг ва ота-онанинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги. Шундай қилиб, картага буюртма бериш орқали сиз кафолатланган совринга эга бўлишингиз ва электрон китоблар ўйини иштирокчисига айланишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, «ICTWEEK UZBEKISTAN 2023» кўргазмаси “CAEX” (Central Asian Expo Uzbekistan)да бўлиб ўтади.

Манзил: Миллий боғ кўчаси, 1-уй, Тошкент, Ўзбекистон.

Батафсил маълумот учун aloqabank.uz сайтига ёки банкнинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларига ташриф буюришингиз мумкин.

Telegram: t.me/aloqabank

Facebook: facebook.com/aloqabank

Instagram: instagram.com/aloqabank.uz

Сайт: aloqabank.uz

YouTube: youtube.com/AloqaBank

Реклама