Ўзбекистон | 20:50 / 23.10.2023
7080
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда кўпқаватли уйлар 10 млрд сўмлик газ ва электрдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Улар энергетика тармоқларига ноқонуний улангани айтилмоқда.

Самарқанд шаҳридаги 9 та кўп қаватли уй қарийб 9 млрд 535 млн сўмлик табиий газдан, 2 та кўп қаватли уй эса 64 млн 800 минг сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. 

«Ўзэнергоинспекция» томонидан тегишли органлар билан ҳамкорликда ўтказилган назорат тадбирларида Самарқанд шаҳридаги 136-144-сонли кўп қаватли уйлар (9 та) табиий газ тармоғига ноқонуний ҳолда улангани аниқланган. Ушбу кўпқаватли уйлар «А.Б.» МЧЖ томонидан қурилган бўлиб, дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, тизимга қарийб 9 млрд 535 млн сўм зарар етказилгани маълум бўлган. 

Бундан ташқари, мазкур ҳудуддаги 142-143-сонли кўпқаватли уйлар электр энергиясидан фойдаланиш учун шартнома тузмасдан, ноқонуний фойдаланиб, тизимга 64 млн 800 минг сўм зарар етказгани аниқланган. 

Қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилингани айтилмоқда.

Мавзуга оид