SamAuto'дан D-MAX quest иштирокчилари: «Энди ҳатто арзимаган саъй-ҳаракатлар ҳам дунёни ўзгартира олишига амин бўлдик»
Саралаш турида ҳар бир жамоа шаҳар ташқарисида 4 қоп чиқинди тўплаши керак бўлганди. Якун: 363 қоп ва табиатнинг озодалиги ҳар биримизга боғлиқлиги ҳамда тўрттагина киши ҳам катта ишни уддалай олишини англаш. Жамоалар қандай қилиб аҳмоқона кўринишдан қўрқувни енгганлари, ҳайдовчиларни палов билан меҳмон қилиш учун машиналар ортидан югурганлари, дўстлик ва электр самокатдан бирини танлашларига тўғри келгани ҳақида ушбу материалда ўқинг ёки YouTube'да томоша қилинг. Дарвоқе, юқоридаги танловда сиз қайси бирини афзал билардингиз?
SamAuto'дан D-MAX quest иштирокчилари – бу ҳаёт икир-чикирлари жонига теккан ва ўрганилмаган манзиллар, синовлар ва ҳиссиётлар сари отланиш истагида бўлган одамлардир. Қўшимча бонус – ғолиб жамоага насиб қиладиган янги авлодга мансуб, замонавий ва қудратли, оловранг ISUZU D-MAX пикапи.
Иккинчи travel-квестда бутун Ўзбекистондан 2 200 киши рўйхатдан ўтди, аммо саралаш онлайн-туригача тўрт кишилик жамоаларнинг 209 тасигина етиб борди. Топшириқларнинг ҳар бири кичик бир "яшаш учун кураш" ўйинига айланди.
Eco quest: Бутун Ўзбекистондан йиғилган 363 қоп чиқинди
Биринчи синов Eco quest бўлди. Иштирокчилар ўзаро келишиб ишлашнинг, вақт ажратишнинг ва чиқинди йиғиштириш учун уйдан нақ 100 километр нарига сафар қилишнинг уддасидан чиқа оладиларми? Квест шартларига кўра ҳар бир жамоа камида тўрт қоп чиқинди йиғиши, ISUZU чиқинди ташиш машинасини топиш ва унга жамланган чиқиндиларни топшириш керак эди.
Ҳафта давомида ҳиссиётлар жунбушга келди. Кимдир белгиланган жойда нақ тўрт қоп чиқинди йиғиш мумкинлигига шубҳаланди (олдинда айтамиз: уддалашди, ҳатто ортиғи билан), бошқалар одатий йўл билан юриб, “ниҳоятда гўзал ва қизиқарли жойларда, афтидан, бошқа ўлчамдаги дунё дарвозаси бўлган жойлар”га бориб қолдилар. Ўзбекистон озода бўлиб борди, квест иштирокчилари эса тушунолмасдилар: афсонавий табиатимизни ифлослантиришга қандай қўл борди экан? Эко-квест муҳитини ҳис қилиш учун #dmaxquestecovideo хештэги орқали ўтинг.
Кўплаб жамоалар квестлардан ташқари ҳам тозалашга мунтазам асосда чиқишга қарор қилдилар ва ижтимоий тармоқларда ўз саргузаштлари ҳақида ҳикоя қилиб, атрофдагилар учун намуна ҳам бўлдилар. Жамини олганда, travel-квест иштирокчилари 363 қоп чиқинди йиғдилар. Тасаввур қилинг, бу топшириқдан кейин мамлакатимиз қанчалик тоза бўлди!
Food quest: аҳмоқона кўринишдан қўрқувни енгамиз
Жамоалар учун янги синов Food quest бўлди. Жамоалар ҳомий Ipak Yoʻli Bank иловасидаги таомлар номини топишлари, кейин тасма билан ўзаро боғланиб олиб, унинг учун масаллиқ сотиб олишлари лозим эди. Бу таом палов эди. Яхлит занжир бўлиб ўзаро боғланиб олган иштирокчилар “аҳмоқона кўриниш” қўрқувини енгишларига ва “Нега ўзаро боғланиб олгансиз?” қабилидаги тинимсиз саволларга жавоб беришларига тўғри келди. Атрофдаги одамлар кулишди, далда беришди ва ёрдамлашишга ҳаракат қилишди.
Кейинги қадам – палов тайёрлаш, бунда ноёб муаллифлик рецептлари қўллаб-қувватланди. Масалан, босқич юлдузи ананасли “Гавайи” палови бўлди. Эндиликда ноёб рецептлардан “D-MAX quest пазандачилик китоби”ни тузиш мумкин. Уларни Instagram`да #dmaxquestfoodvideo хештэги орқали кўриш мумкин.
Сўнгра жамоалар қайноққина хушбўй паловни камида 10 нафар ISUZU ҳайдовчиларига улашишлари керак бўлди. SamAuto автобуслар, юк машиналари, ўт ўчирувчи машиналар, тез ёрдам автомобиллари, бензин ташувчи машиналар ва бошқа кўплаб техника ишлаб чиқаради. Айёрликка боришга ҳам тўғри келди: тунда узоққа қатновчилар йўлида туриб олиб, машиналар кетидан югуриш ва ойнасидан бақириб тўхташга кўндириш. Бошқа автомобиллар ҳайдовчилар уларни палов билан меҳмон қилмаётганларидан хафа бўлишса, ISUZU ҳайдовчилари тортиқни олишга уялдилар. Энг кўп берилган савол: “Палов аниқ бизгами, уни ейишимиз мумкинми?” Жамоалар жами 597 порция палов тарқатдилар.
Юзма-юз саралаш босқичи: дўстликми ёки электр самокат?
Саралаш турининг топшириғи, бир қарашда, содда кўринарди: ёнма-ён туриб, юқорига кўтарилган қўлларда улкан коптокни ушлаб туриш. Аммо 6 дақиқа ўтмаёқ биринчи жамоа ўйиндан чиқди – иштирокчилардан бирини рақобатчилар йўллаган ари чақиб олди. Кейин воқеалар тезлаша борди: қуёш қиздирар, ҳашаротлар бир бурунга, бир қулоққа кириш пайида бўлди, бошловчилар эса таслим бўлиб, тўпни пастга тушириш ва ўрнига совға олишни таклиф эта бошладилар. Иштирокчилар эсга олишларича:
“Бошловчи келиб, дейди: “Агар тўпни туширсанглар, электр самокат ҳадя этаман”. У эса, ёнгинамизда турибди. Биз иккиланиб қолдик, капитан эса қичқира бошлади: “Мен сизларга ўзим электр самокат сотиб олиб бераман! Ҳар бирингларга! Иккитадан! Учтадан!” Албатта, тўпни ушлаб қолдик”.
Қуёш бота бошлади. Энг саботлилар бир, икки, уч соат турдилар. Энг охирида майдонда жамлашиш ва ғалаба сари собитқадамлилик билан бора олувчи 16 та юксак мотивацияланган, чидамли ва дўстона жамоалар қолди. Ана ўшалар D-MAX quest’нинг кейинги босқичига ўтадилар. Чиқишда – бир олам ҳиссиёт: кулгу, кўз ёши, ҳафсалалар пирлиги, ҳайрат, чарчоқ, тушкунлик, қувонч, ўзи ва жамоасидан фахрланиш. Иштирокчилардан бири айтганидек: “Шунча кучим борлигини билмас эди. Машқ қилиб юрган йигитлар таслим бўлиб, тўпни қўлларидан туширганларини кўрдим. Биз – алоҳида тайёргарлик кўрмаган оддий аёллар эса, ирода кучининг ўзида турдик. Натижада жамоамиз кейинги босқичга чиқди!”.
SamAutoдан Travel-квест – бу шунчаки, автомобиль кўринишидаги мукофотга эга танлов эмас, балки бутун бошли ҳаёт фалсафасидир, унда ажойиб ўлкамиз, табиатда сифатли вақт ўтказиш, янги дўстлар, саргузаштлар руҳи ва ҳиссиётлар инъом эта олиш уйғунлашади.
Лойиҳанинг расмий ҳомийси “Ипак Йўли” банки бўлди, ахборот ҳамкорлари – UzReport телеканали ва Repost нашри, шунингдек лойиҳани Total, Megamix ва Prime ресторани қўллаб-қувватлади.
Иштирокчилар қандай қилиб вужудга келган ноқулай шароитларни енгиб ўтганлари, комфорт зонасидан чиқишга мажбур бўлганлари ва ақл бовар қилмайдиган ҳис-туйғуларни бошдан кечирганларини SamAuto расмий каналида томоша қилинг.
Балки, иштирокчилар орасида ўз танишларингизни учратиб қоларсиз?
Реклама
Мавзуга оид
17:00 / 31.10.2024
SamAuto “Komtrans Tashkent 2024” кўргазмасида Ўзбекистондаги энг янги паст полли автобус прототипини тақдим этди
10:00 / 30.11.2023
SamAuto пикаплар қаторини янгилади: travel-квест финали ва ISUZU D-MAXʼнинг бутунлай янги авлоди тақдимоти
15:15 / 19.12.2022
UzAuto'га субсидия 3,5 баробарга ошади
17:04 / 19.11.2020