АҚШда қуюқ туман туфайли 158 та машина тўқнашди, 7 киши ҳалок бўлди
Авария оқибатлари бартараф этилмоқда. Яқин келажакда қурбонлар сони сезиларли даражада ошиши мумкинлиги айтилмоқда.
АҚШ Луизиана штатида ботқоқлик ёнғинлари туфайли юзага келган қуюқ туман туфайли 158 та машина тўқнашиб кетди. AP хабарига кўра, воқеа оқибатида етти киши ҳалок бўлган, 25 киши турли тан жароҳати билан шифохонага ётқизилган.
Ҳодиса Морепас ботқоқлари ва Понтчартрейн кўли устидан ўтувчи Ню-Орлеан яқинидаги йўлда содир бўлган. Луизиана штати полицияси қутқарувчилар автомобил бўлакларини тозалашда давом этар экан, яқин келажакда қурбонлар сони сезиларли даражада ошиши мумкинлигидан огоҳлантирди. Маълум бўлишича, тўқнашув натижасида битта автомобил катта йўл панжарасидан ўтиб, сувга қулаган, бироқ ҳайдовчи омон қолган.
Айни пайтда йўлда кўп километрлик тирбандлик вужудга келган Йўл-транспорт ҳодисаси жойида қолиб кетган ҳайдовчиларни олиб кетиш учун мактаб автобуслари жалб қилинган.
Мавзуга оид
16:15
Путин Россиянинг янгиланган ядровий доктринасини тасдиқлади
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024