Ўзбекистон | 12:16 / 24.10.2023
23643
1 дақиқада ўқилади

Вазир ўринбосари Самарқанд вилояти ҳокимига ўринбосар бўлди

Фото: Самарқанд вилояти ҳокимлиги

Ойбек Неъматович Ҳамроев Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари-вилоят инвестициялар, саноат ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ойбек Ҳамроев 1984 йилда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида туғилган.

2006 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети (бакалавр) ва 2012 йилда Сиёсий тадқиқотлар институти (Япония, магистратура)ни тамомлаган.

2006 йилдан буён инвестиция вазирлигида турли лавозимларда ишлаб келган, 2023 йил февралида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланганди.

Самарқанд вилоят ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари лавозимида 2022 йил мартидан буён Ойбек Мирзабеков ишлаб келаётганди.

Сентябр ойида Инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг икки ўринбосари — Олимхон Рустамов ва Сарвар Ҳамидов ҳам лавозимидан озод этилганди. Кейинроқ Рустамов  Қашқадарё вилояти ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилгани маълум бўлганди.

Мавзуга оид