Ўзбекистон | 15:06 / 25.10.2023
6323
2 дақиқада ўқилади

Тошкентда "ICT Week Uzbekistan – 2023" ҳафталиги бошланди

25 октябрь куни Тошкент шаҳрида "ICT Week Uzbekistan – 2023" — ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигининг расман очилиш маросими бўлди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.

Фото: Kun.uz

Бир неча кун давом этадиган ICTWEEK'нинг асосий мақсади — тажриба алмашиш учун платформа яратиш ва замонавий технологиялар ва инновацияларнинг сўнгги ютуқларини намойиш этишдан иборат. Шунингдек, Ўзбекистон IT бозори ҳақида хорижий инвесторлар учун маълумотлар берилади.

Тадбир Тошкент шаҳрининг 3 та асосий нуқталарида бўлиб ўтмоқда:

–       “CAEx (Central Asian Expo Uzbekistan)” кўп функцияли кўргазма маркази;

–       Мирзо Улуғбек туманида жойлашган IT Park мажмуаси;

–      Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон миллий кутубхонаси.

АКТ ҳафталигининг илк кунида my.gov.uz сайтининг янги версияси, MyID экотизими имкониятлари ва бошқа лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди. Шунингдек, ҳафталик доирасида MNP тизими, хорижий ҳамкорлар билан ишлаган бир қанча лойиҳалар тақдимоти назарда тутилган.

Мавзуга оид