Жаҳон | 14:29 / 26.10.2023
12019
4 дақиқада ўқилади
Авдийивка фронтида украин шифокорлари ва рус артиллериячилари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 609-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Владимир Путин ядровий тийиб турувчи кучлар машқини ўтказди. Машқлар давомида «душманнинг ядровий зарбасига жавобан оммавий ядро зарбаси» синаб кўрилди.
- Борис Немцовнинг қотиллиги бўйича иш фигуранти Руслан Геремеев янги чечен баталёни командири этиб тайинланди.
- Россия Украина ғарбидаги Хмелницкая АЭС бўйлаб зарба йўллади. Хмелницкая областида дронлар парчалари тушиши туфайли 16 киши яраланган.
- Россияда «душман томонга ўтиб» давлатга хиёнат қилишда айбланган илк россиялик Савелий Фролов олти йил муддатга қатъий тартибли колонияга ҳукм қилинди. Уни 2022 йил кузида қўлга олишганди.
- Қрим арбитраж суди яриморолга сув етказиб бериш тўхтатиб қўйилгани учун Украина ҳукуматидан 152,6 миллиард рубл ундириш бўйича даъво қўзғади.
Авдийивка яқинида украин ҳарбий шифокорлари отряди ҳаёти
Донбасс шимолидаги рус артиллериячилари
Мавзуга оид
20:07 / 22.09.2024
Зеленский Россия билан музокаралар бўйича позициясини нега ўзгартирганини тушунтирди
18:42 / 22.09.2024
Россия Украина бўйича тинчлик саммитида қатнашмайди
18:17 / 22.09.2024
Фронтдаги вазият: Курск областида томонлар навбатма навбат қарши ҳужумга ўтмоқда
15:24 / 22.09.2024