Ўзбекистоннинг қонун устуворлиги рейтингидаги ўрни эълон қилинди
Рейтинг фуқаролар, ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқ соҳасидаги экспертлар ўртасида ўтказилган сўровлар асосида тузилган.
Ўзбекистон World Justice Project (WJP) халқаро ноҳукумат ташкилоти томонидан эълон қилинган қонун устуворлиги йиллик рейтингида 142 мамлакат орасида 78-ўринни эгаллади.
Рейтингга киритилган МДҲ давлатлари орасида Қозоғистон энг юқори (65-ўрин), Россия эса энг паст (113-ўрин) ўринни эгаллади. Қирғизистон 103-ўринда, Беларус 104-ўринда жойлашди.
Рўйхатнинг юқори бешлигидан Дания, Норвегия, Финляндия, Швеция ва Германия жой олган. Охирги ўринларни Венесуэла, Камбожа, Афғонистон, Ҳаити ва Конго Демократик Республикаси эгаллаган.
WJP рейтинги фуқаролар, ҳуқуқшунослар ва ҳуқуқ соҳасидаги экспертлар ўртасида ўтказилган сўровлар асосида тузилади. Қонун устуворлигини ўлчаш учун саккизта омил қўлланилади: ҳукумат ваколатларининг чекланиши, коррупциянинг йўқлиги, ҳокимиятнинг очиқлиги, фуқароларнинг асосий ҳуқуқларига риоя этилиши, тартиб ва хавфсизлик, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, фуқаролик ва жиноий суд жараёнлари.
Рейтинг муаллифларининг қайд этишича, қонун устуворлиги жаҳон миқёсида кетма-кет еттинчи йил пасаймоқда. 2016 йил билан таққослаганда, рецессия мамлакатларнинг 78 фоизига таъсир кўрсатган. Рейтинг тузувчиларнинг фикрича, қонун устуворлигининг заифлашувининг иккита асосий сабаби авторитаризмнинг кучайиши ва суд тизимининг заифлигидир.
Мавзуга оид
21:48 / 26.10.2024
Алламжоновга суиқасд, қонун устуворлигида пасайиш ва Европага йўл — ҳафта дайжести
16:42 / 27.08.2024
Ҳокимнинг ўғли қамоқдан озод қилинди, оддий фуқаро эса йўқ – битта судда икки хил қараш
15:33 / 30.07.2024
Танқиддан сўнг: Чортоқ суди ёш боланинг умрига зомин бўлган Malibu ҳайдовчисини қамоққа олди
12:31 / 21.06.2024