20-22 октябрь кунлари Тошкентда Pepsi Food Fest гастрономик фестивали бўлиб ўтди
Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ҳудуди уч кун давомида ҳақиқий очиқ осмон остидаги ошхонага айланди дейишимиз мумкин. У ерда Ўзбекистоннинг барча вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасидан таклиф қилинган ошпазлар фестиваль меҳмонларига миллий таомлар тайёрлаш жараёнини намойиш этишди. Фестиваль кунлари Хоразм балиқларининг қовурилиши, Намангандан ноодатий коса-сомса, Самарқандча хушбўй зиғир- ошнинг тайёрланиши ва бошқа кўплаб таомлар пиширилишини томоша қилиш мумкин бўлди.
Pepsi Food Fest ҳудудида Тошкентнинг машҳур овқатланиш муассасалари ҳам маҳоратини намоён этди – 20 дан зиёд фаст-фуд шохобчалари, қандолатчилик, Паносиё ва Европа таомлари йўналишлари бўйича ресторан ва кафелар шулар жумласидандир.
Қайноқ таомларнинг хушбўй ифори ҳеч кимни бефарқ қолдирмади, ҳатто об-ҳаво инжиқликларига қарамай, меҳмонлар оилавий сайр қилиб, таъмлар байрамидан бир олам завқ олишди. Ҳар ким ўзининг севимли таомини "иссиғида" татиб кўриш ва ҳатто уларни тайёрлаш жараёнида иштирок этиш имконига эга бўлди. Ва албатта, барча таомларни Pepsi билан бирга тановвул қилиш таклиф этилди. Меҳмонларга ушбу севимли ичимликдан улашилди.
Саҳнада эса ҳар куни ошпазлар шоуси ўтказилди – фестиваль 20 дан зиёд турдаги ўзбек нонларини пишириш бўйича маҳорат дарслари билан бошланиб, таниқли ошпазларнинг жонли эфирда сомса, кабоб ва ош тайёрлашига уланиб кетди. Улар пазандаликдаги сирлари билан бўлишишар экан, "Энг мазали таом" номинацияси бўйича ўзаро беллашишди. Иштирокчиларни фестивалга ташриф буюрганлар – пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари баҳолаб борди.
Учинчи куни — тадбир якунида машҳур ошпаз Баҳриддин Чустий бошчилигида саҳнада 16 турдаги палов тайёрланди. Меҳмонларнинг баҳосига кўра, бухоро оши фахрли биринчи ўринни эгаллагани эълон қилиниб, ошпаз Беҳруз Ҳожиев қимматбаҳо соврин билан тақдирланди.
Тадбирда таниқли фуд-блогерлар ҳам иштирок этишди, бошловчилар саҳнада кўтаринки муҳит яратиб, турли қизиқарли танловлар ўтказишди. Шунингдек, пойтахтнинг лайв-бэндлари, Double Touch рақс гуруҳи, рэп ижрочиси Шокир, Мillymallymoe, DJ King Macarella'лар саҳнага чиқишди.
Шундай қилиб, Pepsi Food Fest — 2023 Тошкентдаги яна бир жарангдор тадбир сифатида ёдда қоладиган бўлди. Қувонарлиси, бренд шу каби йирик ва муҳташам лойиҳалар орқали пойтахт меҳмонлари ҳамда аҳолисига бўш вақтни мароқли ўтказиш, ёрқин таассуротлар олиш имконини тақдим этишда давом этмоқда.
Олдинда ҳали жуда кўп қизиқарли тадбирлар бор!
Янгиликларни Instagram'даги Pepsi Uzbekistan саҳифаси орқали кузатиб боринг.
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
17:00 / 14.09.2024
Pepsi Music Fest 2024: Тошкент фахрига айланган жаҳон миқёсидаги фестивал!
17:00 / 04.09.2024
Pepsi Music Fest'га жуда оз қолди!
17:00 / 20.08.2024
Тошкентда Pepsi Music Fest 2024 фестивали ўтказилади
16:59 / 10.07.2024