Жамият | 16:22 / 27.10.2023
20484
1 дақиқада ўқилади

Навоийда жарима майдонидаги юк машинасини чиқариб бериш учун 1,5 минг доллар олган шахс ушланди

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Навоий вилояти Томди туманида юк автомашинасини пул эвазига жарима майдонидан чиқартириб беришни ваъда қилган шахс ушланди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Қайд этилишича, департаментнинг Томди туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Э.М. исмли шахс (муқаддам судланган) фуқаро Ҳ.Б.нинг ишончига кириб, унга нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун тўпланган ҳужжатлар бўйича гўёки ИИБда ишловчи танишлари ёрдамида унинг фойдасига қарор қабул қилиб беришни ваъда қилган. У юк автомашинасини ва темир қувурларини жарима майдонидан чиқартириб бериши эвазига 1,5 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Мавзуга оид