Ўзбекистон ТИВ Яқин Шарқдаги қуролли можарони фақат дипломатик воситалар билан ҳал этишга чақирди
Бахтиёр Саидовнинг Яқин Шарқ давлатлари элчилари билан учрашувларида Ғазо секторидаги мавжуд вазият юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Бугун, 27 октябр куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида БАА, Жазоир, Иордания, Кувайт, Миср, Қатар, Фаластин, Саудия Арабистони ва Исроилнинг Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилган.
Унда бошқа масалалар қаторида Ғазо секторидаги мавжуд вазият юзасидан ҳам фикр алмашилган.
«Биз яна бир бор барча томонларни тинч аҳоли орасида минглаб инсонлар, жумладан, болалар қурбон бўлаётган қуролли можарони тўхтатишга, ечим топиш учун фақат дипломатик воситалар ва халқаро ҳуқуқ меъёрларидан фойдаланишга чақирамиз», — дея ёзади ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов.
7 октябр куни Ғазо секторини назорат қилувчи ҲАМАС ҳаракати аъзолари Исроилнинг чегарадош ҳудудларига ҳужум қилганидан кейин, исроиллик ҳарбийлар бунга жавобан сектор ҳудудини ўққа тутиб келмоқда. Авиазарбалар натижасида минглаб тинч аҳоли вакиллари ҳам ҳалок бўлган.
Айни вақтда секторда гуманитар инқироз чуқурлашмоқда, ҳудуд тўлиқ блокада қилинган, Исроил армияси эса сектор ҳудудида қуруқлик амалиёти ўтказишга тайёрланмоқда.
Ўзбекистон ТИВ 9 октябр куни ҳам мазкур можаро бўйича баёнот бериб, курашаётган томонларни қуролли қарама-қаршиликни тез фурсатларда тугатиш ва инқирозни сиёсий ҳамда дипломатик воситалар орқали ҳал қилиш учун барча чораларни кўришга чақирганди.
Мавзуга оид
12:01 / 24.12.2024
Исроил Эронда Ҳамас етакчиси Исмоил Ҳанияни ўлдирганини илк бор тан олди
16:40 / 20.12.2024
Ғазода ҳарбий базалар қурилмоқда. Исроил мустаҳкам ўрнашиб олмоқчи
13:02 / 02.12.2024
UNRWA Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдами етказиб беришни тўхтатди
17:39 / 23.11.2024