Исроилнинг Ғазога берган зарбалари қурбонлари сони 8 мингдан ошди
Ҳалок бўлганлар орасида 3342 нафар бола ва 2062 нафар аёл бор.
Ғазо секторида Исроилнинг зарбалари натижасида ҳалок бўлганлар сони 8005 кишига етди, яна 20 242 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Ашраф ал-Қудра маълум қилди.
Ҳалок бўлганлар орасида 3342 нафар бола ва 2062 нафар аёл бор, дея қўшимча қилди расмий.
Унга кўра, сўнгги 24 соат ичида Фаластин анклавининг яна 302 нафар аҳолиси Исроил ҳужумлари қурбонига айланган.
Исроил-Фаластин можароси
7 октябр куни эрталаб ҲАМАСнинг ҳарбий қаноти - «Иззаддин ал-Қассам бригадалари» Исроилга қарши «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Ғазо секторидан Исроил томон минглаб ракеталар отилди, қуролли гуруҳлар Исроил аҳоли пунктларига кирди.
ҲАМАСнинг билдиришича, операция босиб олинган Шарқий Қуддусдаги Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш ва исроиллик муҳожирларнинг фаластинликларга нисбатан зўравонлиги кучайиб бораётганига жавобан амалга оширилган.
Бунга жавобан Исроил армияси Ғазо секторида ҲАМАСга қарши ўнлаб қирувчи самолётлардан фойдаланган ҳолда «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди.
Исроил-Фаластин можароси авж олгандан бери 8 мингдан ортиқ фаластинлик ва 1400 нафар исроиллик ҳалок бўлди.
Мавзуга оид
20:40 / 16.11.2024
HRW Исроилни Ғазо секторидаги фаластинликларни мажбуран кўчирганликда айблади
09:20 / 16.11.2024
Европада яккаланаётган Исроил футболи
20:37 / 15.11.2024
Исроил Эрондаги махфий ядро лабораториясини йўқ қилди — ОАВ
08:08 / 14.11.2024