Президент мактабларни яхшироқ иситиш учун коридорларда деразаларни камайтиришни таклиф қилди
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарёга ташрифи чоғида бир нечта ижтимоий объектларни режалаштирилмаган тарзда бориб кўрди. Шундай муассасалардан бири Қарши тумани маркази – Бешкент шаҳридаги 12-мактаб бўлди.
Бу мактаб 1968 йилда қурилган, 1,4 минг нафар ўқувчи ўқийди. Биноси 2 йил олдин капитал таъмирланган.
“Менимча” кўрсатувида маълум қилинишича, мактаб ҳовлисидаёқ президентнинг таъби хира бўлган: стадион қуриб-қақшаб, ташландиқ ҳолида ётибди, ҳовлида ҳамма ўсимликлар пала-партиш экилган. Шавкат Мирзиёев Қарши туман ҳокими Беҳзоджон Юсуповни ҳудуд қаровсиз ҳолда ётгани учун танқид қилган.
“Эй туман ҳокими, сенинг ишинг-ку, вилоят ҳокимининг иши эмас-ку, қара”, – деган у. 2022 йил февралидан буён бу лавозимда ишлаб келган Юсупов ташрифдан кейин ишдан олинди.
Шундан сўнг президент ўқитувчилар хонасига кирган, у ердаги шароитлар ҳам уни қониқтирмаган. Мирзиёев “мактабга рақамлаштириш жараёни ҳали етиб келмагани, ҳаммаси эски услубда экани, бугунги ёш авлодни бундай шароитда билим олишга қизиқтириб бўлмаслиги”ни айтган.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, мактабларнинг қурилиш стандартларини ҳам қайта кўриб чиқиш керак.
“Сенга битта савол. Мана шу турган жойимизда қурилишдаги энг катта хато нима?” – дея шу ердаги мутасаддилардан бирига савол билан юзланган президент.
Шавкат Мирзиёев шундан кейин бош вазир ўринбосари Очилбой Раматовнинг эътиборини коридор деразаларига қаратган: “Ёзда иссиқ, қишда совуқ. Мен Самарқанд вилояти ҳокими бўлганимда ўзим ҳамма ойнани ғишлаб ёпиб ташлагандим. Ҳаммасини ёпиш керак. Майли, тўртта эмас, битта қолсин. Буни иситиб бўладими? Мана бу – бетон (полни кўрсатиб), агар бу ёпилмаса, бу ер ҳеч қачон исимайди”, – деган у.
Президент синфхонага кириб, устоз ва ўқувчилар билан ҳам мулоқот қилган.
Мавзуга оид
19:53 / 12.12.2024
“Уйи совуқ бўлгандан кўра, метанда навбатда тургани маъқул” — Энергетика вазирлиги
15:18 / 08.12.2024
Қашқадарёда хотинини ов қуроли билан отиб қўйган эркакка ҳукм ўқилди
17:31 / 02.12.2024
Иситиш мавсумини бошлашдаги советча қоидадан воз кечиладими?
20:18 / 30.11.2024