Рақамли бизнесда самарали маркетинг тизимини қандай қуриш мумкин — Ledokol Media Day 360 қандай ўтди?
25 октябр куни Hyatt Regency меҳмонхонасида Ledokol Group реклама агентлиги fintech & e-com тоифасидаги етакчи компанияларнинг маркетинг бўйича мутахассислари ҳамда топ-менежменти учун ёпиқ ихтисослаштирилган тадбир ўтказди.
Тадбир доирасида агентлик мутахассислари ва таклиф этилган экспертлар тақдимотлар ўтказди ва ўз тажрибалари билан ўртоқлашди. 2023 йилда рақамли бизнесда самарали маркетинг тизимини қуриш масаласи муҳокаманинг асосий мавзуси бўлди.
Ledokol Groupʼнинг медиа-директори Игнат Акрамов ҳамда медиа-стратеги Санжар Исматов ушбу тадбирни очиб берди, Ўзбекистонда финтех ва e-com тоифалари ривожланишининг умумий трендлари борасида ўз фикрларини ўртоқлашди. Улар жорий бозор шарт-шароити, қўшни бозорлардан орқада қолиб кетиши сабаблари ва тобора онлайнга ўтиб кетаётган истеъмолчиларнинг хатти-ҳаракатларини ўзгартиришни ўзаро муҳокама қилди. Мутахассислар медиа тоифанинг ўсишини қайд этди.
«Банк тоифасидаги кескин ўсиш 2022 йилга тўғри келди ва бу тоифанинг уч баравар ўсиши билан якунланди — бу асосан Anor ва TBC рақамли банкларининг драйви туфайли содир бўлди. Шунингдек, e-com тоифаси ҳам Uzumʼнинг экспансияси ҳисобига бир неча баробарга ўсди», — дея Санжар Исматов ўз таҳлилини йиғилганлар билан ўртоқлашди.
«Дунёда асосий умумий трендлар — классик молиявий ўйинчиларни рақамлаштириш ва трансформация қилиш кузатилмоқда, чунки уларнинг IT ва экотизим технологик ечимлари билан рақобатлашиш тобора қийинлашиб бормоқда. Ўйинчилар истеъмолчиларга интилишда янги дистрибуция каналларини изламоқда, замонавий коммуникация ва медиа стратегияларини ишлаб чиқмоқда, шунингдек, фойдаланувчи тажрибасини доимий равишда такомиллаштирмоқда», — дея якунлади Игнат Акрамов.
Reformat маркетинг агентлигининг бошқарувчи ҳамкори Самир Ахметзянов Anor Bank кейси билан ўртоқлашди, унга кўра агентлик жамоаси қисқа вақт ичида банк ҳақидаги билими ҳамда юқори фойдаланувчилар базасини оширишга муваффақ бўлди.
«Бозорни мунтазам таҳлил қилиши, аудитория ва инсайтлар шарофати билан биз республика даражасида фойдаланувчилар оқимининг калитини аниқлашга эришдик. Бунинг барчаси молиявий саводхонлиги паст аудиториянинг банкка катта оқимига олиб келди, бу эса ўз навбатида биз учун бир қатор қийинчиликлар туғдирди ва биз мижозларни ўқитиш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширдик. Натижада — ёш банкнинг илғор маҳсулоти унга бозорга муваффақиятли кириб бориш ҳамда йирик ўйинчилар билан рақобатлашиш имконини тақдим этди, бу эса ўз мижозлари базасининг салмоқли ўсишини намойиш этди», — дея ўз фикрини ўртоқлашди Самир Ахметзянов.
Тадбирни Alif Uzbekistan экотизимининг маркетинг бўйича директори Никита Ломаков давом эттирди. У Alif компанияси ва танланган коммуникация каналларида KPIʼга эришиш тамойилларини тушунтиришга урғу берди ва буни йил давомида эришилган кўрсаткичлар билан тасдиқлади. Мулоқотда сунъий интеллектдан фойдаланиш ғоясини тушунтириш, шунингдек, бренднинг шахсий IT-академиясини очишни режалаштириш аудиториянинг катта эътиборини жалб этди.
«Мен бу ерда fintech & e-com тоифаси жадал суръатлар билан ривожланаётган бир пайтда бўлганимдан бениҳоя бахтиёрман. Ишлаш жуда қизиқарли кечмоқда ва мен ўзим ҳам профессионал томондан ўсиб бормоқдаман. Биз тезкор ўзгариш — одамларнинг қандай қарор қабул қилишлари ва улар қандай маҳсулотлардан фойдаланишларидаги хатти-ҳаракатларни кўрмоқдамиз. Мен Россиядан ташриф буюрдим ва у ерда кўп жиҳатлар нисбатан секинроқ ривожланади, бироқ Ўзбекистондаги аудитория кундалик қарорларида бир неча қадамга илдамлаб кетмоқда. Одамлар ўз вақтларини тежашни, кўпроқ маҳсулот ва шарҳларни кўришни хоҳлайди ва айнан шунинг учун улар онлайнга ўтиб кетмоқда. Интернет – танлов эркинлиги ва қарор қабул қилиш эркинлигини англатади», - дея ўртоқлашди Никита Ломаков.
Тадбирнинг иккинчи босқичини Geomotive компанияси асосчиси Алексей Хайновский ўз чиқиши билан очиб берди. Алексей компания экотизимининг асосий тамойиллари: ташқи рекламанинг шаффоф ва хавфсиз ўлчамлари, мижозлар учун самарадорлик ва мониторинг ҳақида сўзлаб берди.
«Биз аудиторияни тадқиқ этишнинг илғор технологиялари ва катта ҳажмдаги геолокация маълумотларини қайта ишлаш имкониятига эгадирмиз. Бундай технология билан ҳар қандай миқёсдаги реклама кампанияларини режалаштириш ва баҳолаш анча осонлашади, унинг якуний натижалари башорати тахминларга яқинроқ бўлади», — деб ўртоқлашди Алексей.
Кун дастурини Yandex.Eats бренд-директори Анна Барсамова якунлади, у конференцияга тингловчилар билан жонли суҳбатлашиш учун махсус етиб келди. Анна Yandex.Eats компаниясининг Ўзбекистон бозорига кириш тажрибаси ҳақида батафсил сўзлаб берди, унинг қўшни давлатлар бозорлари билан таққослаганда ўзига хос хусусиятлари ҳақида батафсил ҳикоя қилди ва онлайн-маҳсулот нима учун офлайн-рекламага муҳтожлигини асослаб берди. Шунингдек, у бренднинг Ўзбекистондаги коммуникация стратегиясининг ўзига хос хусусиятлари мавзусига ҳам тўхталиб ўтди.
«Биз учун юқори даражадаги хизматга эга халқаро маҳсулотни маҳаллий аудитория учун энг яхши кўринишда намойиш этиш ниҳоятда муҳим эди. Шу боисдан, бизнинг хабаримизда маҳаллий анъаналар ва бизнинг мутахассислик даражамиз айни муддао бўлиб ўрнашади, бу эса ўз навбатида аудитория томонидан ижобий қабул қилинди», - деди Анна Барсамова.
«Бозорнинг етакчи ўйинчиларидан бири экспертлар, мутахассисларни йиғиб, фикр алмашиш имкониятини яратиб берувчи бу каби анжуманларда иштирок этиш ниҳоятда ёқимлидир. Компания бозорни ўзаро бирлаштиришга, энг сара тажрибани тўплашга ва етакчи брендларга ўз фикрларини изҳор этиш имкониятини тақдим этишга ҳаракат қилмоқда, бу эса янги ечимларни топишга ёрдам беради. Тадбирнинг жиддий савияда, лекин айни пайтда Ledokol Group ташкил эта оладиган ихчамлик ва юқори дид билан ўтаётганини кўриш қувонарли ҳолдир», – дея таъкидлади Ўзбекистон Маркетологлар уюшмаси раиси Диёр Мирзааҳмедов.
Тадбир якунида меҳмонлар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар ҳамда спикерлардан тавсиялар олди.
Тадбир ҳамкорлари: Маркетинг уюшмаси, Pr.uz, Kapital.uz, Repost.uz.
Телефон: +998 (90) 315-00-03
Сайт: ledokolgroup.com
Telegram: @ledokolagency
Мавзуга оид
20:19 / 23.04.2024
Ledokol Group: 16 йилдан буён реклама бозорида
12:55 / 08.12.2022
Ledokol Group: Ўзбекистонда ташқи реклама қамровини режалаштиришимиз мумкин
13:06 / 09.09.2020
Дилшод Музаффаров, Ledokol Group: «Реклама бозорига бир-бири билан ҳамкорлик қилишни хоҳлайдиган ва янги ғояларга эга янги шахслар керак»
11:00 / 23.04.2020