Жаҳон | 14:22 / 30.10.2023
13491
2 дақиқада ўқилади

Шойгу Россия Украина бўйича музокараларга тайёрлигини маълум қилди

Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари, шунингдек, Москва «Ғарб билан бундан буён бирга яшашга» тайёрлигини маълум қилди. 

Фото: РИА Новости

Москва Украина инқирозини можародан кейин ҳал қилиш ва Ғарб билан бундан буён бирга яшаш бўйича сиёсий мунозараларга тайёр

Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу Х Сяншан Пекин форумида сўзлаган нутқида айтиб ўтди. 

«Агар зарур шарт-шароитлар яратилса, биз Украина инқирозини можародан кейинги ҳал қилиш бўйича ҳам, умуман Ғарб билан биргаликда яшаш параметрлари бўйича ҳам реал асосда сиёсий мунозараларга тайёрмиз», - дея иқтибос келтиради Россия ОАВ вазирнинг сўзларидан. 

Шу билан бирга, маҳкама бошлиғи «тинчлик ва глобал барқарорликни сақлаш учун алоҳида масъулият юклайдиган» БМТ Хавфсизлик кенгашининг барча доимий аъзолари ўртасида тенг ҳуқуқли муносабатларни таъминлаш муҳимлигини таъкидлади. 

«Адолатли, кўп қутбли дунё тартибини шакллантириш учун халқаро хавфсизлик архитектурасини янгилаш ва унда янада барқарорликни таъминлаш зарур. Бунинг учун барча манфаатдор давлатларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарур», — деди Россия Мудофаа вазирлиги раҳбари. 

Мавзуга оид