Ўзбекистон | 19:51 / 31.10.2023
6383
1 дақиқада ўқилади

Заргарлик буюмларини Ўзбекистондан олиб чиқиш шартлари енгиллаштирилди 

Жисмоний шахсларга қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини божхона декларациясини тўлдирмасдан Ўзбекистондан олиб чиқишга рухсат берилди. 

Фото: Getty Images

Президент фармони билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

Унга кўра:

- жисмоний шахслар қиймати 100 миллион сўмгача бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирмасдан, 100 миллион сўм ва ундан ортиқ бўлганларини йўловчи божхона декларацияси асосида Ўзбекистон божхона ҳудудидан ташқарига олиб чиқиши мумкин. 

Илгари: қиймати 5 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган тайёр заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда Ўзбекистондан ташқарига олиб чиқишга рухсат берилган. 

Шунингдек, ҳукумат қарори билан тасдиқланган низомга киритилган кўшимчага кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тадбиркорларга заргарлик буюмларини йўловчи божхона декларациясини тўлдирган ҳолда маълумотларни ТСОЯЭАТга киритмасдан Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига тижорат мақсадларида олиб чиқишга рухсат берилади.

Мавзуга оид