Жаҳон | 13:01 / 01.11.2023
9212
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Конгрессида Блинкеннинг нутқи намойишчилар томонидан тўхтатиб қўйилди

Дипломатнинг Сенат қўмитаси олдидаги нутқи бир неча бор: «Зудлик билан ўт очишни тўхтатинг!», «Ғазо болаларини қутқаринг!», «Ғазони озод қилинг!» ва бошқа ҳайқириқлар билан тўхтатиб қўйилди.

Фото: Saul Loeb/AFP

Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумларига қарши намойишчилар АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Конгрессдаги нутқини тўхтатиб қўйди.

Дипломатнинг Сенат молия қўмитаси олдидаги нутқи бир неча бор: «Зудлик билан ўт очишни тўхтатинг!», «Ғазо болаларини қутқаринг!», «Ғазони озод қилинг!» ва бошқа ҳайқириқлар билан тўхтатилди. 

Давлат котиби Сенатда АҚШ президенти Жо Байденнинг Украина ва Исроилга 106 миллиард долларлик ёрдам тақдим этиш бўйича мурожаати юзасидан эшитувларни бошлаганида фаоллар қизил рангга бўялган қўлларини кўтариб олди. 

Блинкен ўз нутқини тўхтатган ва полиция намойишчиларни залдан чиқариб юборишини индамай кутиб турган. 

Мавзуга оид