Ўзбекистон | 09:30 / 01.11.2023
9363
4 дақиқада ўқилади
Реклама

ОQ — Ўзбекистонда янги телекўнгилочар IТ-стартап жорий этилди

Фото: OQ

OQ — алоқа ва медиаконтент хизматларини бирлаштирган стартап бўлиб, фойдаланувчиларга жуда қисқа вақт ичида тармоққа масофадан уланиш имкониятини беради. Хизматларни мустақил танлаш ва индивидуал тарифни шакллантириш, шунингдек, адолатли тўловлар — OQʼнинг асосий тамойиллари ҳисобланади.

 Софлик ва шаффофлик маъносига эга "OQ" номи янги авлод қадриятлари — очиқлик, сўз эркинлиги ва танлов эркинлигини акс эттиради. Бу ранг поклик ва шаффофлик фалсафасини англатади, бу эса фойдаланувчилар учун ҳисоб-китоблар ва шартларнинг мутлақ шаффофлигини таъкидлайди. ОQ контентни мажбурлаб уламайди ва яширин тўловларни ечмайди.

 Ушбу инновацион иловани ишга тушириш етакчи телекоммуникация компанияси VEON Group инвестициялари эвазига амалга оширилди. Бу VEON ҳамда миллий ва халқаро IТ-компанияларда телекоммуникация соҳасида тажрибага эга, OQ лойиҳасини яратган ўзбекистонлик мутахассислар жамоаси ўртасидаги стратегик ҳамкорликдир.

 OQʼнинг асосий афзалликларидан бири MyID биометрик маълумотлари асосида жорий қилинган (интеграцияланган) шахсий идентификация тизими туфайли мобил иловада атиги бир дақиқада масофадан туриб рўйхатдан ўтиш имкониятидир. Бу замонавий фойдаланувчиларга телекоммуникация тармоғига уланишда, ўз манзилини танлашда катта эркинлик беради. ОQ туфайли мижозлар мобил иловада хизматларни бирлаштириб, ўз дидига кўра кўнгилочар контентни танлаши мумкин. ОQ Stingray онлайн радиосида стриминг мусиқаси ва Ўзбек киносининг олтин фондидан лицензияланган филмларни қўшимча тўловларсиз юқори сифатда томоша қилиш имконини беради. Иловадаги медиаконтент доимий равишда янгиланади ва яқин келажакда ОQ учун махсус яратилган эксклюзив контент мавжуд бўлади.

 OQ бу — фойдаланувчи эркинлигининг мутлақо янги даражаси. Мобил алоқа иловасини қаерда ва қачон улашни мижознинг ўзи ҳал қилади ҳамда хизматлар пакети ва кўнгилочар сервисларни ўзи шакллантиради. Ишонамизки, стартапимиз анъанавий алоқа бозорини тубдан ўзгартиради ва Ўзбекистон аҳолисининг истеъмол борасидаги одатларини ўзгартиради”, — дея шарҳлайди OQ лойиҳаси раҳбари Абдулазиз Мансуров.

 Эркин танлов ва ўзини очиқча намоён қилишга алоҳида эътибор фойдаланувчиларнинг тўғридан тўғри иловада мавжуд бўлган махсус ижтимоий ташаббуслар орқали бренд билан ҳамкорлик қилиш имкониятида акс этади. Энди ҳар бир мижоз OQ орқали мавжуд хайрия йўналишларидан қайси ижтимоий лойиҳага ёрдам бермоқчи эканини танлайди.

 "Биз Ўзбекистонда телекоммуникация соҳасидаги янги стартапни кутиб олишдан мамнунмиз! OQ бренди алоқа хизматлари, кўнгилочар контент ва хайрияни ўзида бирлаштирган ҳолда мижозларга хизмат кўрсатишга замонавий ёндашувни ўзида мужассам этган", дея таъкидлайди Beeline Uzbekistan (VEON Group таркибига кирувчи компания) бош директори Анджей Малиновски.

***

Компания ва OQ лойиҳаси ҳақида

VEON телекоммуникация ва интернет хизматларининг глобал провайдери бўлиб, дунёнинг олти жадал ривожланиб бораётган мамлакатида 160 миллиондан ортиқ фойдаланувчига эга. Унинг акциялари NASDAQ ва Euronext Amsterdam фонд бозорларида жойлаштирилган. 2022 йилда VEON телекоммуникация соҳасидаги янги ўзбек OQ IТ-стартапига сармоя киритди.

ОQ мобил алоқа иловаси бўлиб, телекоммуникация тармоғига масофадан уланиш, мустақил равишда тариф йиғиш, фойдаланувчи ўзи учун кераклигини танлаш ҳамда трафик сарфламасдан ва обуналар учун тўловсиз медиаконтентни томоша қилиш ва тинглаш имконини беради. OQ — тўлиқ шаффоф тўловларга эга биринчи телекўнгилочар илова.

Sayt: oq.uz

Facebook: @oquzbekistan

Instagram: @oq.mobile

Telegram: @oqmobile

LinkedIn: @oqmobile

Реклама

#OQ