АҚШ ва Хитой Байден ва Си ўртасидаги бўлажак учрашув бўйича келишувга эришди
Ҳозирча, учрашув санаси ноаниқ бўлиб қолмоқда.
Қўшма Штатлар ва Хитой ўз етакчилари Жо Байден ва Си Жинпинг ўртасидаги учрашув бўйича принципиал келишувга эришди. Айни дамда томонлар тафсилотлар бўйича музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти матбуот котиби ўринбосари Эмили Саймонс хабар берди.
«Мен логистик режалаштириш масаласида олдиндан бир нарса деёлмайман, лекин Хитой томони билан учрашув бўйича принципиал келишувга эришдик», деди у.
Аввалроқ, Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пиер президент Жо Байден Хитой раҳбари билан учрашишни интиқлик билан кутаётганини маълум қилганди.
28 октябр куни АҚШ маъмурияти ва Хитой ташқи ишлар вазири Ван И ўртасидаги Вашингтонда ўтказилган мулоқот чоғида ноябр ойида бўлиб ўтадиган APEC саммитида Жо Байден ва Си Жинпинг ўртасидаги учрашувни режалаштиришга ўзаро тайёрлик билдирилгани хабар қилинганди.
Аниқлик киритилишича, президент Байденнинг Ван И билан учрашуви бир соатга яқин давом этган, вазир АҚШ президенти маслаҳатчиси Жейк Салливан билан яна уч соат, давлат котиби Энтони Блинкен билан олти соат суҳбатлашган.
Мавзуга оид
23:40 / 18.11.2024
Хитойда марказида боғ бўлган 270 метрли осмонўпар бино қурилади
21:54 / 18.11.2024
Трамп ноқонуний мигрантларни оммавий депортация қилиш режаси борлигини тасдиқлади
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:14 / 18.11.2024