Ўзбекистон | 10:49 / 02.11.2023
10129
1 дақиқада ўқилади

Аваз Мараҳимов Нурафшон давлат университети ректори этиб тайинланди

Ўзбекистон Миллий университети ва Термиз давлат университетининг собиқ ректори янги ташкил этилган университетни бошқарадиган бўлди.

Фото: Нурафшон давлат университети

Аваз Мараҳимов 2010—2011 йилларда Ўзбекистон Халқ таълими вазирлигига раҳбарлик қилган, ундан аввал эса олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари сифатида меҳнат қилган. 

У 2016-2020 йилларда Ўзбекистон Миллий университети ректори бўлиб ишлаган. 2021 йилдан шу кунга қадар Термиз давлат университети ректори сифатида ишлаб келаётган эди.

Маълумот учун, Нурафшон давлат университети давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади ҳамда Олий таълим вазирлиги тизимида фаолият юритади.  

Мавзуга оид