Ўзбекистон | 14:11 / 02.11.2023
10072
1 дақиқада ўқилади

Макрон: “Миттерандан кейин бирор-бир Франция президенти Ўзбекистонга келмаган эди, биз буни албатта тўғрилаймиз”

Франция президенти Эммануэл Макрон Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон–Франция бизнес форумида сўзга чиқди.

“Айтиб ўтишим керакки, мамлакатингизда ислоҳотлар янги босқичга чиққан. Бу Франциянинг минтақага инвестицияларини қўллаб-қувватлашда муҳим. Президент Миттерандан кейин бирон бир Франция президенти минтақага ташриф буюрмаган эди. Биз буни албатта тўғрилаймиз”, – деди Макрон.

Унинг бу сўзлари залда олқишлар билан қарши олинди.

“Албатта, француз компаниялари бу минтақада ўз фаолиятини кенгайтириши керак. Мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик яшасин, компанияларга ўз ишларига муваффақиятлар тилаб қоламан”, – дея сўзини якунлади Франция президенти.

Эслатиб ўтамиз, Франциянинг 21-президенти Франсуа Миттеран 1994 йилда Самарқандга ташриф буюрган. Орадан 29 йил ўтиб, Эммануэл Макрон Ўзбекистонга келган Франциянинг иккинчи президенти бўлди.

 

Мавзуга оид