Тошкент халқаро аэропортида кутиб олиш ҳудуди очилди
Умумий майдони 500 кв.м бўлган павилён халқаро аэропортнинг учиб келиш зали ёнидаги P2 автотураргоҳида жойлашган.
Тошкент аэропортининг учиб келиш ҳудудида кутиб олувчилар учун павилён қурилиши якунланди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports хабар берди.
2 ноябр куни кутиш зали очилди. Умумий майдони 500 кв.м бўлган павилён халқаро аэропортнинг учиб келиш зали ёнидаги P2 автотураргоҳида жойлашган. Ушбу павилйонда кутиб олувчилар учун ўриндиқлар мавжуд бўлиб, яқин кунларда кафе ва гул дўкони очилади ҳамда савдо автоматлари, банкоматлар, мобил қурилмалар учун зарядлаш пунктлари ўрнатилиши айтилмоқда.
Қайд қилинишича, павилйон вақтинчалик ечим ҳисобланади. Айни пайтда мавжуд терминални кенгайтириш лойиҳасини ишлаб чиқиш якуний босқичда бўлиб, у ерда кутиб олувчи ва кузатувчилар учун барча шароитлар яратилади.
Мавзуга оид
20:03 / 18.11.2024
Европанинг энг гавжум аэропорти номи эълон қилинди
20:02 / 18.11.2024
Англияга пул эвазига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
17:10 / 18.11.2024
Тошкентда Аския бозори жойлашган ер инвесторга берилади
09:10 / 15.11.2024