Ўзбекистон | 22:55 / 06.11.2023
29240
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда янги йўл ўтказгич танклар билан синаб кўрилди 

Синов натижаларига кўра йўл ўтказгич мустаҳкам экани аниқланган. 

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Тошкент шаҳрининг Бобур кўчаси ва «Тошкент» халқаро аэропортини боғловчи йўл ўтказгичнинг биринчи босқич қурилиш-монтаж ишлари якунланди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар берди. 

Қайд қилинишича, йўл ўтказгич амалда синаб кўрилган. Ундан 4 та автотрейлер (ҳар бири 35 тонна) ва 4 та ҳарбий танк (ҳар бири 40 тонна) ўтказилиб, 300 тонна юклама берилган. 

Синов натижаларига кўра йўл ўтказгич мустаҳкам экани, берилган юкламадан ҳам ортиғига бардошли экани аниқланган.

Мавзуга оид