Жаҳон | 11:41 / 07.11.2023
4863
1 дақиқада ўқилади

Арманистон ва АҚШ ҳарбий ҳамкорлик бўйича келишиб олди

Арманистон бош штаби раҳбари Эдвард Асрян АҚШнинг Европадаги қўмондонлиги раҳбари ўринбосари Стивен Башам билан музокара ўтказди.

Фото: Karen Minasyan/AFP/Getty Images

Арманистон бош штаб раҳбари Эдвард Асрян Штутгартдаги АҚШнинг Европа қўмондонлиги (EUCOM) қароргоҳига ташриф буюрди. Бу ҳақда 6 ноябр, душанба куни Арманистон Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Генерал-лейтенант Асрян 3 ноябр куни Штутгартга ташрифи доирасида EUCOM қўмондони ўринбосари Стивен Башам билан минтақавий хавфсизлик ва арман-америка ҳарбий ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек, АҚШнинг Арманистон қуролли кучларида ислоҳотлар ўтказишда кўмаклашиши масалаларини муҳокама қилди. 

Арманистон Мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, Стивен Башам Қўшма Штатларнинг Арманистон Қуролли кучларига ҳозирги ёрдамни давом эттиришга, шунингдек, ҳарбий таълим, ҳарбий тиббиёт, тинчликни сақлаш ва жанговар соҳаларда ҳамкорликнинг янги йўналишларини бошлашга тайёрлигини билдирди.

EUCOM қароргоҳидан ташқари, Эдвард Асрян Гогенфелс шаҳрида жойлашган АҚШ қуруқликдаги қўшинларининг Европадаги қўшма кўп миллатли ўқув маркази ва Сержантлар таркиби академиясига ҳам ташриф буюрди. 

Мавзуга оид