Ўзбекистон | 23:08 / 07.11.2023
11805
1 дақиқада ўқилади

Саида Мирзиёева АҚШ Давлат котиби ёрдамчиси билан учрашди 

Доналд Лу билан иккитомонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон президентининг ёрдамчиси Саида Мирзиёева 7 ноябр куни АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Доналд Лу билан учрашди. 

«Мулоқот давомида таълим, маданият, аёллар ва болалар ҳуқуқларини таъминлаш каби соҳаларда мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдик. Шунингдек, Ўзбекистонда ОАВ фаолияти ва фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан фикр алмашдик», деб ёзди Саида Мирзиёева ижтимоий тармоқда.

Аввалроқ, Доналд Лу 4−11 ноябр кунлари Қозоғистон, Ўзбекистон ва Ҳиндистонга ташриф буюриши, Ўзбекистон ҳукумати расмийлари билан учрашиб, минтақавий муаммоларни ҳал қилиш, халқлар ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо ва инвестицияни диверсификация қилиш учун икки давлатнинг хавфсизлик соҳасидаги шериклигини кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиши ҳақида хабар берилган эди. 

Мавзуга оид