Ўзбекистон | 12:00 / 08.11.2023
10636
1 дақиқада ўқилади

Қозоғистон бош вазири Ўзбекистонга келди

Уни Тошкент халқаро аэропортида Абдулла Арипов кутиб олди.

Қозоғистон Республикаси бош вазири Алихан Смаилов Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммитида иштирок этиш учун Ўзбекистонга ташриф буюрди.

Юқори мартабали меҳмонни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, юқори мартабали меҳмон ўзи учун ажратилган қароргоҳга жўнаб кетди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтадиган ИҲТ саммитида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилиши кўзда тутилган.

Мавзуга оид