ЕК Украинанинг Евроиттифоққа аъзолиги бўйича музокараларни бошлашни тавсия қилди
Украинанинг ЕИга қўшилиши бўйича музокаралар бошланиши керак, деб ҳисоблайди Еврокомиссия. Худди шу нарса Молдова учун ҳам амал қилади. Қарор Европа Иттифоқининг барча давлатлари томонидан тасдиқланиши керак.
Еврокомиссия (ЕК) 8 ноябр, чоршанба куни Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича музокараларга тайёрлиги ҳақидаги ҳисоботини тақдим этди. У музокаралар жараёнини бошлашни тавсия қилди. Шу билан бирга, тавсияномада мамлакат муҳим йўналишларда – ишончли ва мустақил суд тизимини яратишдан тортиб, ҳуқуқни ҳимоя қилиш ва коррупцияга қарши чораларни жорий этишгача бўлган соҳаларда янада кўпроқ тараққиётга эришиш зарурлиги ҳақидаги «техник жиҳатлар» мавжуд. 2024 йил март ойида Еврокомиссия Украина ва бошқа номзод – Молдова томонидан қолган шартлар бажарилгани тўғрисида Евроиттифоқ кенгашига ҳисобот беради, у билан ҳам Европа Иттифоқига аъзолик бўйича музокараларни бошлаш таклиф этилади.
Ҳали Европа Иттифоқига номзод мақомини олмаган Гуржистонга Еврокомиссия уни тақдим этишни тавсия қилган. Шу билан бирга, у ушбу мамлакат ҳукумати муҳим ислоҳотларни амалга ошириши кераклигини таъкидлади.
Еврокомиссия баҳоси асосида бу бандлар бўйича якуний қарорни 14 ва 15 декабр кунлари Брюсселда бўлиб ўтадиган саммитда Европа Иттифоқи мамлакатлари раҳбарлари қабул қилиши керак. Бу қарор, бошқа ҳар қандай ҳужжат каби, Европа Иттифоқининг барча 27 аъзоси бир овоздан қўллаб-қувватлашини талаб қилади.
Украина узоқ вақтдан бери Европа Иттифоқига қўшилиш бўйича расмий музокаралар бошланишига интилмоқда. Бундан бир неча кун олдин Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйен Олий радада сўзга чиқиб, Киев ўз олдига қўйилган вазифаларни 90 фоизга бажарганини таъкидлаган эди.
Украина бош вазирининг Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича ўринбосари Олга Стефанишина бу баёнотни танқид қилди. «Ҳатто 99,9 фоиз ҳам Украина учун салбий сигналдир, чунки гап мамлакатдаги экзистенциал ўзгаришлар ҳақида кетяпти», деб таъкидлади Стефанишина.
Унинг фикрича, фон дер Ляйеннинг бундай баёнотидан Киев қолган 10 фоиз вазифаларни бажаришга саноқли кунлар қолган, деган хулосага келиши мумкин. «Биз қанчалик кўп қилсак, шунчалик кўп муаммолар пайдо бўлади, бу эса 100 фоизлик кўрсаткич бажарилмай қолишига олиб келмайди», дея қўшимча қилди у.
Мавзуга оид
01:00
Боррел АҚШ Киевга 300 километргача бўлган масофада Россия ичкарисига зарба йўллашга рухсат берганини тасдиқлади
22:02 / 18.11.2024
Украина узоқ масофага учадиган ракеталар учун рухсат олди: энди нима бўлади?
21:08 / 18.11.2024
Оқ уй Украинага АҚШ қуроллари билан Россияга зарба йўллашга рухсат берилганини тасдиқламади
20:47 / 18.11.2024