Иқтисодиёт | 16:15 / 09.11.2023
20072
2 дақиқада ўқилади

Сут ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларининг муаммолари тингланди

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси тегишли вазирлик ва идоралар мутасаддилари иштирокида чорвачилик, сут ва сут маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар, бизнес вакиллари билан учрашув ўтказди.

Палата томонидан ташкиллаштирилган мазкур тадбирда соҳада кузатилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш, уларни муҳокама қилиш ва бизнесга янада қулайлик ҳамда енгилликлар яратишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш мақсад қилинди.

Хусусан, йиғилишда қатнашган тадбиркор ва фермерлар ички ишлаб чиқарувчиларнинг манфаатлари давлат томонидан етарлича ҳимоя қилинмаётгани, “асл сутдан тайёрланган” деган ёзув билан импорт қилинган, лекин арзон қуритилган сутдан тайёрланган маҳсулотлар пештахталарни тўлдираётгани ва инчунин ички ишлаб чиқарувчи бундан зарар кўраётгани, бундай маҳсулотлар устида қуритилган сут ишлатилганини ёзишни мажбурий қилишни таклиф этишди.

Соҳа субъектлари имтиёзли кредитлар эмас, тижорий кредитлар олишга мажбур бўлаётгани таъкидланди, чет эл тажрибасини ўрганиб келган мутахассислар бу нотўғри эканини, чет элда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилари учун паст фоизли кредитлар берилишини айтишди.

Субсидиялар олишда бюрократик қийинчиликлар борлиги, субсидия олиш учун тўрт мансабдорнинг имзосини олиш кераклиги таъкидланди.

Мавзуга оид