Ўзбекистон | 07:54 / 09.11.2023
5951
2 дақиқада ўқилади

Хорижий транспортнинг Ўзбекистонга киргани учун йиғим ундириш тартиби ўзгариши мумкин

Йиғимлар божхона постларида ташкил қилинган банк кассаларидан ташқари, қонунчиликда белгиланган ҳолларда республика ҳудудидаги тижорат банкларининг бошқа кассалари орқали ҳам қабул қилиниши мумкин.

Фото: Kun.uz

Марказий банк бошқаруви ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг “Хорижий давлатлар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон ҳудудига киргани ҳамда транзит ўтиши учун йиғимларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Йиғимларни божхона постларида ташкил қилинган банк кассаларидан ташқари, қонунчиликда белгиланган ҳолларда республика ҳудудидаги тижорат банкларининг бошқа кассалари орқали ҳам қабул қилиниши бўйича банд киритилмоқда.

Шунингдек, “Тижорат банкларида касса ишини ташкил этиш, нақд пул ва бошқа қимматликларни инкассация қилишга доир йўриқнома” талабларига мослаштириш мақсадида:

махсус касса томонидан тижорат банкига юбориладиган нақд пул ва бошқа қимматликлар ўзаро шартномага асосан Миллий гвардия қўриқлаш хизмати (банк автомашинасидан фойдаланган ҳолда) ёки "Республика махсус алоқа боғламаси" давлат унитар корхонаси хизмати кузатуви остида амалга оширилиши мумкинлиги бўйича банд билан тўлдирилмоқда.

Шу билан бирга, президент фармонига асосан Божхона қўмитаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузурига ўтказилгани муносабати билан ҳужжатга тегишли таҳририй ўзгартириш киритилмоқда.

Мавзуга оид