Ўзбекистон | 09:32 / 13.11.2023
4184
3 дақиқада ўқилади

Нима учун кўчмас мулкка сармоя киритиш фойдали? Imperial Club City клуб шаҳри мутахассисларининг аргументлари

Мутахассислар Imperial Club City турар-жой ва тижорат нархларининг доллар қийматида 30% гача кўтарилишини тахмин қилишмоқда.

Imperial Club City — бу «клуб шаҳри» форматида ишлаб чиқилган ноёб лойиҳа. Мажмуа Олой бозори яқинида жойлашган бўлиб, биринчи босқич 2024 йилда фойдаланишга топширилади. У турар-жой бинолари ва савдо объектларини ўз ичига олади. Шаҳар марказида жойлашгани ва ривожланган инфратузилма — ушбу ҳудуддаги кўчмас мулк фойда нуқтаи назаридан жуда истиқболли эканлигини жасорат билан айтишга имкон беради. 

Амалиёт шуни кўрсатадики, кўчмас мулкка инвестициялар, баъзи бизнес лойиҳаларига инвестицияларга қараганда анча барқарор ва фойдалироқ. 

Биринчидан, кўчмас мулк бизнес лойиҳаларидан фарқли ўлароқ, доимий иштирок этиш ва молиявий инвестицияларни талаб қилмайди. Иккинчидан, тадбиркорлик фаолияти кўчмас мулкка инвестицияларга қараганда катта хавф туғдиради. Агар иш ўхшамаса, инвесторлар ўз маблағларини қайтариб бўлмайдиган даражада йўқотишлари мумкин. Ишончли ишлаб чиқарувчилардан сотиб олаётганда эса, бундай ҳолат сизнинг кўчмас мулк активларингиз билан содир бўлмайди.

Imperial Club City фаол равишда қурилмоқда, шунинг учун нархлар тез ўсиб бормоқда. Ишлаб чиқувчининг ишончлилигига ишонч ҳосил қилиш ва нархларнинг ҳақиқий ўсишини таҳлил қилиш учун биз унинг дебют лойиҳасини — Нукус кўчасида жойлашган Skyline Towers klub уйини баҳолашингизни таклиф қиламиз. Доллар қийматида турар-жой мулкининг қиймати дастлабки босқичларда квадрат метр учун ўртача 1100 долларни ташкил қилди, қурилиш тугагандан сўнг эса у 2500 долларни ташкил қилди. Шундай қилиб, дастлабки инвесторларнинг фойдаси нархларнинг ошиши ҳисобига 2 йил ичида 100% дан ошади.

Қайси турдаги кўчмас мулкка сармоя киритиш керак?

Imperial Club City’да сиз ҳар қандай инвестиция стратегияси учун мулк сотиб олишингиз мумкин: 

1. Ижарага бериш учун 27 м2 дан кичик ўлчамдаги хонадонлар мос келади

2. Тез ва фойдали қайта сотиш учун сиз 73 м2 дан оилавий хонадонлар ва эксклюзив пентхауслардан фойдаланишингиз мумкин

3. Комплекснинг биринчи қаторидаги тижорат кўчмас мулки иккала стратегияга ҳам мос келади. 

Imperial Club City — бу Newmon Group компаниясининг иккинчи лойиҳаси. Компания Тошкентда Skyline Towers клуб уйи билан дебют қилди, унинг очилиши эса яқинда бўлиб ўтди.

Imperial Club City’да кўчмас мулк савдоси қизғин паллада, унинг қиймати 580 миллион сўмдан бошланади. Катта инвесторлар учун индивидуал шартлар мавжуд. 

Телефон рақами: 95 890 77 77 

Манзил: Ниёзбек йўли 5-тор кўчаси, 29 А (мўлжал: Олой бозори)

Instagram саҳифа: @imperialclubcity

Сайт: imperialclubcity.uz

Реклама

Мавзуга оид