Полша Беларус чегараси яқинида янги танк баталёнини жойлаштирди
Янги танк бўлинмасининг вазифаси «хавфсизликни таъминлаш ва шарқдан босқинни тўхтатиш» бўлади, дея маълум қилди Полша мудофаа вазири.
Полша Беларус билан шарқий чегарада янги танк баталёнини жойлаштирди, деб хабар қилди республика миллий мудофаа вазири Мариуш Блашчак 12 ноябр, якшанба куни.
Баталён 1-пиёда аскарлар дивизияси таркибига киради. Блашчакнинг сўзларига кўра, янги бўлинманинг вазифаси «агар шарқдан ҳужум йўналишларига қаралса, тажовузкорни ушлаб туриш ва хавфсизликни таъминлаш» бўлади.
Полша 2022 йил сентябр ойида 1-пиёда аскарлар дивизиясини ташкил қила бошлади. Янги танк баталёни Беларус билан чегаранинг Брест вилояти яқинидаги Чартаева ҳудудида иш бошлайди. Расмийлар режасига кўра, дивизия 12 та ҳарбий қисм, тўртта бригада, артиллерия бригадаси, тўртта полк ва учта махсус баталёндан иборат бўлади. Дивизия сони ҳажми 30 минг кишидан ошиши керак, у Американинг Abrams танклари ва Жанубий Кореянинг K2 Black Panther танкларини ўз ичига олган ҳолда жиҳозланади.
«Мамлакатимиз шарқида 2015 йилгача ҳарбий қисмлар тугатилгани билан бир неча йиллардан буён содир бўлаётган воқеалар ўртасидаги фарқни қаранг. Биз янги ҳарбий қисмларни шакллантирмоқдамиз, кўнгилли ёшларни армияга жалб қилмоқдамиз», - деди Блашчак.
Мавзуга оид
11:02
Полша бош вазири: Яқин ҳафталар Киев учун ҳал қилувчи бўлади
20:18 / 16.11.2024
Лукашенко Беларус уйсизлар ва текинхўрлар билан «жиддий курашиши»ни айтди
14:34 / 15.11.2024
Полшада ЙТҲда жабрланган Ўзбекистон фуқаросига ёрдам кўрсатилди
23:20 / 13.11.2024