Ўзбекистон | 17:57 / 13.11.2023
9464
1 дақиқада ўқилади
Тошкентда электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма эгаси аниқланди
У давлатга 540 млн сўм зарар етказгани айтилмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний майнинг крипто-активлари қурилмасини ўрнатган шахс аниқланди.
Қайд қилинишича, шаҳарнинг Олмазор туманида яшовчи Ш.П. уйида 94 та тўпламдаги қўлбола усулда ясалган майнинг крипто-активлари қурилмасини умумий фойдаланишдаги электр тармоғига ўғрилик йўли билан улаб, жами 540 млн сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.