АҚШ мудофаа вазири Хитой ва Россиянинг Шимолий Кореяга кўрсатаётган ёрдамидан хавотирда
Пентагон раҳбари Остиннинг айтишича, Хитой ва Россия Шимолий Кореяга ҳарбий салоҳиятини кенгайтириш ва БМТ санкцияларини четлаб ўтишга ёрдам бермоқда.
АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остиннинг сўзларига кўра, Шимолий ва Жанубий Корея ўртасидаги сулҳ амал қилишини таъминлаётган БМТга аъзо давлатлар Хитой ва Россия КХДРга ўз ҳарбий салоҳиятини ошириш ва жаҳон ташкилоти санкцияларини четлаб ўтишда қандай ёрдам бераётганидан хавотирда. Бу ҳақда Остин Жанубий Кореяга ташрифи чоғида айтиб ўтди, деб хабар берди 14 ноябр, сешанба куни Reuters.
«Биз Хитой ва Россия КХДРга БМТ Хавфсизлик кенгаши санкцияларини четлаб ўтишга имкон бериб, унинг имкониятларини кенгайтиришга ёрдам бераётганидан чуқур хавотирдамиз. Шунингдек, биз Россия ва КХДР ўртасидаги сўнгги пайтларда ҳарбий ҳамкорликнинг кучайганидан ташвишдамиз», - деди Остин Жанубий Кореяда мудофаа вазирлари ва БМТ қўмондонлигига кирувчи 17 давлат вакиллари билан учрашувда.
Вашингтон Шимолий Кореяни Украинага бостириб кириш пайтида фойдаланиш учун Россияга қурол етказиб беришда, Москвани эса КХДРга техник ва ҳарбий ёрдам кўрсатишда бевосита айблади, деб эслатади Reuters. Шимолий Корея ва Россия қурол-яроғ савдоси бўйича келишувларни рад этяпти. Хитой халқаро мажбуриятларга амал қилишини айтяпти.
Шимолий Корея БМТнинг Жанубий Кореядаги қўмондонлигини тарқатиб юборишга чақирди
Шимолий Корея КХДР ва Жанубий Корея ўртасидаги қуролсизлантирилган ҳудудни назорат қилувчи БМТ қўмондонлигини тарқатиб юборишга чақирди. Бу ҳақда 13 ноябр куни Шимолий Корея марказий телеграф агентлигига таяниб, Reuters хабар берди. Пхенян АҚШ шафелигида фаолият юритаётган Жанубий Кореядаги БМТ қўмондонлигини «ноқонуний ҳарбий ташкилот» деб атади. 1950 йилда яратилган ушбу тузилма Корея урушини тугатган сулҳ шартлари бажарилишини назорат қилади.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 9 ноябр куни Жанубий Корея пойтахти Сеулга ташрифи чоғида Россия ва КХДР ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик кучайиб бораётганидан хавотир билдирди. Блинкен кореялик ҳамкасби Пак Чиннинг «жиддий хавотирлари»ни тушунишини айтди. Икки давлат ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари, шунингдек, Шимолий Кореядан келаётган таҳдидларга қарши курашиш учун кенгайтирилган тийиб туриш стратегиясини амалга ошириш ва Япония билан стратегик ҳамкорликни чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилган.
Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар Хитойни КХДР ва Россия томонидан олиб борилаётган «қурол савдоси»ни тўхтатишга кўндириш учун ҳаракат қилади, деди Пак Чин. КХДР ТИВ Блинкеннинг «масъулиятсиз ва провокацион баёнотлари» Корея яримороли ва бутун минтақада сиёсий ва ҳарбий кескинликни ошираётганини маълум қилди.
Мавзуга оид
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024
Трамп Оқ уй тарихидаги энг ёш матбуот котибини тайинлади
15:52 / 16.11.2024