Жанубий Корея президенти КХДР томонидан кутилмаган ҳужумлар содир этилиши мумкинлигини тан олди
Пентагон раҳбарининг Сеулга ташрифи чоғида Шимолий Кореянинг ракета ва ядро таҳдиди билан боғлиқ ҳолда Жанубий Корея ва АҚШ ўртасида янгиланган хавфсизлик шартномаси имзоланди.
Шимолий Корея таҳдиди кучайиб бораётган бир пайтда, Жанубий Корея ва Қўшма Штатлар хавфсизлик бўйича икки томонлама келишувни қайта ишлаб чиқди. Икки давлат мудофаа вазирлари Син Вон Сик ва Ллойд Остин 13 ноябр, душанба куни Сеулдаги музокаралар чоғида келишувнинг янгиланган версиясини имзолади. Ҳужжатни қайта кўриб чиқиш зарур эди, чунки аввалги стратегия «Шимолий Кореянинг ракета ва ядровий таҳдидлари соҳасидаги сўнгги ўзгаришларга» мос келмайди, деб хабар берди Жанубий Корея Мудофаа вазирлиги. Келишувнинг янги таҳрири тафсилотлари ҳозирча ошкор этилмаган.
Бир кун аввал Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл Ллойд Остин ва АҚШ Штаб бошлиқлари бирлашган қўмитаси генерали Чарлз Браун билан музокаралар чоғида КХДР расмийлари Россия - Украина урушига, шунингдек, ҲАМАС гуруҳининг Исроилга қарши кенг кўламли ҳужумига «тўғридан тўғри ва билвосита алоқаси» борлигини айтди.
Жанубий Корея президенти КХДР томонидан кутилмаган ҳужумлар содир этилиши мумкинлигини тан олди
Жанубий Кореянинг «Рёнхап» ахборот агентлиги 13 ноябрга ўтар кечаси давлат раҳбари девонига таяниб хабар беришича, Юн КХДРнинг ҳар қандай провокацияларига, жумладан, ҲАМАС тактикасини эслатувчи кутилмаган ҳужумларига тез ва қатъий жавоб беришга қодир бўлган Жанубий Корея ва АҚШ қўшма мудофаа позициясини эгаллашга чақирган.
Пентагон раҳбари, ўз навбатида, АҚШ президенти Жо Байден Сеул ва Вашингтон ўртасидаги иттифоқни ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкамлаш тарафдори эканини таъкидлади.
Аввалроқ Шимолий Корея расмийлари АҚШ бошчилигидаги БМТ қўмондонлигининг икки Корея давлати чегарасидаги демилитаризация зонаси мониторингини танқид қилган эди. Пхенян кўп миллатли кучларни зонадан олиб чиқиб кетиш талабини қўйди.
Мавзуга оид
09:31
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
19:12 / 15.11.2024
КХДР етакчиси дронларни оммавий ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни буюрди
14:22 / 13.11.2024
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
11:22 / 12.11.2024