Жаҳон | 08:50 / 15.11.2023
4997
1 дақиқада ўқилади

Афғонистонда 5,4 магнитудали зилзила содир бўлди

Зилзила эпицентри Тошкентдан 532 км жануби-шарқда.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 15 ноябр куни Тошкент вақти билан соат 05:05 да Афғонистонда зилзила содир бўлди

Зилзила координаталари: 36,68 градус шимолий кенглик; 70,99 градус шарқий узунлик. 

Магнитуда М=5,4. Чуқурлик 123 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 532 км жануби-шарқда.

Бундан олдин, 7 октябр куни эрталаб Афғонистонда 6,2 магнитудали зилзила қайд этилди, унинг эпицентри 272 минг киши истиқомат қилувчи Ҳирот шаҳридан 42 км шимоли-ғарбда жойлашганди.
 
Зилзила ўчоғи 10 км чуқурликда бўлган. Биринчи зилзиладан кейин 4,3 дан 6,3 баллгача бўлган яна бир неча силкинишлар содир бўлди. 

Ҳодиса оқибатида 2400 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. 

Мавзуга оид