Миграция агентлиги Қозоғистонда ишлаётган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб, 30 кунгача бўлиб туриши мумкин.
Ижтимоий тармоқларда «Қозоғистонда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган чет давлатлар фуқароларидан жорий йил 10 ноябридан 21 ноябригача Қозоғистон чегарасида ҳужжатларсиз, яъни ҳужжати бўлмаган ёки миграция қонунчилигини бузган фуқароларнинг тарк этиши сўралди» деган хабарлар Қозоғистон ҳудудида ишлаб юрган фуқаролар ўртасида кенг тарқалмоқда ва тушунмовчиликлар юзага келмоқда.
Миграция агентлиги ушбу хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Қозоғистон ҳукуматининг 2022 йил 31 декабрдаги 1146-сонли қарорига асосан, Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистон давлат чегарасини кесиб ўтган кундан бошлаб, 30 кунгача бўлиб туриши мумкин. Аммо, умумий бўлиш муддати 180 календар куни давомида 90 календар кунидан кўп бўлмаслиги керак, яъни фуқаро узлуксиз 90 календар кунидан ортиқ Қозоғистонда бўлиб туриши мумкин эмас.
Қозоғистонга ишлаш мақсадида бораётган Ўзбекистон фуқаролари учун 30 кун ичида иш берувчи билан меҳнат шартномасини тузгач, уни Халққа хизмат кўрсатиш марказида рўйхатга киритиб, 3 ойгача бўлган муддат учун ишлаш ва яшаш учун рухсатнома олиш ёки салоҳиятли иш берувчилар томонидан квота асосида ишга жалб қилиш тартиби мавжуд.
Мавзуга оид
13:16
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
10:50 / 02.11.2024
Росстат РФдаги мигрантлар ҳақидаги статистикани эълон қилишни тўхтатди
22:05 / 22.10.2024
“2 миллион ватандошимиз четда ишлаб юриши – табиий жараён эмас” — Ботиржон Шермуҳаммад
16:30 / 14.10.2024