Ўзбекистон | 16:53 / 16.11.2023
5682
1 дақиқада ўқилади

«Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида» қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

«Банклардаги омонатларни ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида» қонун лойиҳаси эълон қилинди. Қонун лойиҳаси Марказий банк томонидан ишлаб чиқилган.

Қонун лойиҳасининг мақсади омонатчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ва аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш орқали банкларда омонатларни кафолатлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

Қонун Омонатларни кафолатлаш агентлигининг фаолияти тўғрисида умумий қоидалар, унинг фаолияти мақсадлари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, агентликнинг бошқарув органларини, шу жумладан кенгаш аъзолари ва бош директорни тайинлаш мезонларини назарда тутади.

Лойиҳа билан омонатларни кафолатлаш тизими, банкларнинг кафолатлаш тизимида иштироки, кафолатлаш тизими маблағларини бошқариш, кафолатлаш фонди маблағлари манбалари ва мазкур маблағлардан фойдаланиш, кафолатлаш фонди тақчиллигини молиялаштириш белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси кафолатлаш объектлари, кафолатланган омонатлар миқдори ва улар бўйича компенсация тўлаш тартибини назарда тутади. Компенсация миқдори, компенсация тўлаб беришнинг умумий принциплари, компенсацияларни тўлаб бериш тартиби, омонатчиларнинг ҳуқуқлари белгиланади.

Мавзуга оид