Ўзбекистон | 20:50 / 16.11.2023
7717
1 дақиқада ўқилади

«Тошкент» аэропортида унутиб қолдирилган юклар сотилаётгани ҳақидаги хабарга изоҳ берилди 

«Uzbekistan Airports» ижтимоий тармоқларда шу мазмунда тарқалган хабарларни рад қилди. 

«Тошкент» халқаро аэропортида йўловчилар унутиб қолдирган юклар сотилиши билан боғлиқ хайрия акцияси ўтказилмаяпти. Бу ҳақда «Uzbekistan Airports» хабар берди. 

Аввалроқ, шу мазмундаги хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди. 

Хабарга кўра, Ўзбекистоннинг 11 та халқаро аэропортидан ҳеч бири, шунингдек, UzCargo ва Uzbekistan Airports Handling шуъба корхоналари томонидан йўловчилар унутиб қолдирган юклар сотилмайди ва учинчи шахсларга берилмайди. 

Таъкидланишича, унутиб қолдирилган барча юклар аэропорт омборларида 3 ой мобайнида сақланади. Сақлаш муддати тугаши билан утилизация қилинади. 

Мавзуга оид