Ўзбекистон | 07:25 / 17.11.2023
9559
1 дақиқада ўқилади

Санитария қоидаларини бузганлик учун жарима миқдори оширилди

Ўзбекистонда санитария қонунчилигини, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузганлик учун жарима миқдори оширилди.

Янги қонун билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришга кўра, санитария қонунчиликни, санитария нормаларини, қоидаларини ва гигиена нормативларини бузиш:

фуқароларга БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача — 1 миллион 650 минг сўмдан 3,3 миллион сўмгача жарима солишга сабаб бўлади. Илгари бу БҲМнинг 1 бараваридан 3 бараваригача эди;

мансабдорларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача  — 4 миллион 950 минг сўмдан 6,6 миллион сўмгача жарима солишга сабаб бўлади. Илгари бу миқдор БҲМнинг 5 бараваридан 10 бараваригача эди.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

Мавзуга оид